"ФАРЗАНД АЛЛОҲ БЕРГАН ОМОНАТ"

6-01-2022, 12:31 admin Мақолалар 724

"ФАРЗАНД АЛЛОҲ БЕРГАН
ОМОНАТ"
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.Аллоҳ таоло одамзодга кўплаб неъматлар инъом этди. Ота-оналик катта бахт. Бизларга инъом этилган неъматлар ичида энг масъулиятлисидир.
Куръони каримда Аллоҳ таоло фарзанд тарбиясини ота-онага фарз қилган.Бола Аллоҳ томонидан берилган омонат. Боланинг яхши ёки ёмон бўлиб улғайишига ота- она Аллоҳ олдида жавобгар. Ота-она қийналиб бўлсада, биринчи навбатда болаларини илмли қилишга уруниши керак. Ўқимаган одам жоҳил бўлади. Айниқса хозирги техника асрида билимли бўлмаса, қоқилиб қолади. Тарбия кўрмаса, қўпол, имони заиф бўлиб қолади. Қисқа синовли умр эса ғизиллаб ўтиб кетаяпди. Илмсиз, ҳамма нарсани пул билан улчайдиган инсонлар пайдо бўлиб қолишидан қўрқиш керак. Фарзанд омонат, унга хиёнат қилиб қўйдингизми қариганда пушаймон бўласиз.
Болаларга насиҳат қилиш, одоб ўргатиш - бунинг ўзи ҳам катта ибодатлардан ҳисобланади. Агар биз тарбияда сускаштлик қилсак, хозирги глобаллашув даврида, ёшларнинг ўзларини ғаламиз ниятлари ортидан эргашишга ундаётган кимсаларнинг хийлаю найрангларидан асрай ололмай қолишимиз мумкин.
Алҳамдулиллаҳ, биз оқни қорадан ажрата оладиган маънавий жиҳатдан бой анъанага эга миллатмиз. Агар биз фарзандларимизга Аллоҳни танитсак, ҳалол ва ҳаром нима эканлигини билдирсак, одоб - ахлоқни, хурмат иззатни ўргатсак, келажакда қанчадан-қанча жиноятчиликни олдини олган бўламиз, ҳамда Аллоҳ таоло олдида юзимиз ёруғ бўлади.
Аллоҳим барча ота-оналарга солиҳ-солиҳа, эл-юртига фойдаси тегадиган мард ва жасур фарзандлар тарбиялаш насиб этсин.

"Катта мачит" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш