Дунё ҳаётининг зийнати
Фарзанд – Аллоҳнинг биз бандаларга санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги бир неъматдир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Аллоҳ таоло айтадики: «Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…». Фарзанд қалб райҳонаси, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот этганимиздан кейин эса, уларнинг саъйу-ҳаракатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади. Унинг шукри эса, унга чиройли тарбия бериб, одобини гўзал қилмоқликдир. Динимизда фарзанд тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота-онага омонат. Фарзанд қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, шунга кўра шаклланади. Агар фарзанд яхшиликка ўрганиб, яхшилик ичида вояга етса, дунё ва охират саодатини топади. Албатта, бу савобга унинг ота-онаси, муаллими ва унга тарбия берган ҳар бир киши шерикдир. Агар фарзанд эътиборсиз ташлаб қўйилса, ёмонлик ичида ўсадиган бўлса, бадбахтликка юз тутади ва ҳалок бўлади. Бунда гуноҳ ёки фарзандни шу кўйга солганларнинг, ота-онанинг зиммасига юкланади. Динимизда фарзанд тарбиясига оид бир қанча оят ва ҳадислар мавжуд. Улардан бир нечтасини келтириб ўтамиз:
Ояти каримада Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни дўзахдан сақлангиз» (Таҳрим, 6).
“Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизурлар.”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Яхшилик қилишда ўғлига ёрдам берган отани Аллоҳ таоло ўз раҳматига олади”.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхши бандаларини аброр деб мақтади, чунки, улар оталарига яхшилик қилганларидек, болаларига ҳам яхшилик қилган кишилар эди. Ҳар бир инсоннинг бўйнида отасининг ҳақи бўлганидек, боласининг ҳам ҳақи бордир.
“Ё Расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?”, деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онангга”, дедилар. “Ота-онам йўқлар” – деганида, “Ундай бўлса, фарзандингга яхшилик қил” деб марҳамат қилдилар”.
Яна бир ҳадисда: “Болангни икром қил ва унинг одобини гўзал қил”, “Сизлардан бирор киши ҳар куни мискинларга яримта нон садақа қилганидан кўра, фарзандига чиройли одоб бериши афзалроқдир”деб марҳамат қилганлар.

Хатирчи туман “Майдон ота Мирхалил” жоме масжиди имом хатиби Бобоев Мансур.