Аёл танлашдаги муҳим сифатлар

2-11-2017, 02:11 admin Мақолалар 1 765

Аёл танлашдаги сифатлар
Исломда қандай куёв танлаш муҳим иш бўлса, худди шундай равишда келин танлаш ҳам нозик масала. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари мол¬-мулкига, кейингилари насл¬насабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг ичида унинг хулқи ва динига қараб танлайдиганлар ҳам бор.
Мана шу охирги танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аёл тўрт нарса туфайли никоҳга олинади: гўзаллиги, мол--дунёси, насл-насаби ва дини учун. Бас, диндоридан ол, қўлинг тупроққа тўлгур!» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).
Инсонлар аёл кишида мавжуд бўладиган тўрт сифат – чирой, мол, насл-¬насаб ва динига қараб рағбат қиладилар. Мана шу нарсаларга ҳадиси шариф далолат қиляпти. Биринчи бўлиб чирой бўлгани учун у зикр қилинмоқда. Эркаклар аёлга қўядиган дастлабки талаб. Биринчи уларга ёқадиган нарса чирой бўлса, кейингиси мол¬мулк. Лекин улуғ мураббий ва комил йўлбошчи Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитларни хулқ ва дин (тақво) соҳибасини танлашга васият (насиҳат) қиладилар. Чунки хулқ чиройли бўлса, у аёлга нисбатан эрининг муҳаббати давомли бўлади, дин (тақво) билан эса эрининг мол-¬мулки ва номусини сақлайди.
Шу маънони кейинги ҳадис ҳам таъкидлайди. Анас розияллоҳу анҳу, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтганлар:
«Ким аёлга чиройлилиги учунгина уйланса, Аллоҳ унга фақат хорликни зиёда қилади. Ким унга мол-мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақат фақирликни зиёда қилади. Ва кимки аёлга, ундан фақат (кўзини ҳаромдан тўсиш ва фаржини (ҳаром ишлардан) сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб уйланса, Аллоҳ унга ва аёлга барака беради».
(Ҳадисни Табароний «Ал¬авсат»да келтирганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисларида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар.
Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақво)дор бўлса, ўша афзалроқдир»
(Ибн Можа ривояти)
Агар чирой ва дин жамланса, бу камолот ҳисобланади. Шоир айтганидек:
Қандай гўзал ишдир, дин¬ла дунё жамланса,
Қандай хунук ишдир ул, эрни куфр хароб қилса.
Дин деганда аёл фақатгина намозхон, рўзадор бўлиши ирода қилинмай, балки ирода қилинаётган нарса – аёл тақводор (Аллоҳ таолодан қўрқадиган) меҳрибон, омонатдор, Ислом одоблари билан зийнатланган, дин ҳукмларини ушлаган бўлишлиги Ўзининг устида Аллоҳнинг ва эрининг ҳаққини тушуниб унга хиёнат қилмаган, молини Аллоҳ норози бўладиган равишда ишлатмасдан, эрини бахтли ва рози қиладиган аёл бўлиши керак. Шундагина турмуш қуришдаги мақсад амалга ошади. Жон таскин ва роҳат топади, Унга қуйидаги ояти карима ишора қилади:
«Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир.
Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум, 21).
Демак, солиҳа аёл – неъматдир ва фожира (гуноҳкор) аёл – азоб ва қийноқдир. Ва фазилатли, диндор (тақводор) аёл – жаннат ва саодат бўлса, дин ҳукмларидан қочадиган аёл эса бахтсизлик ва дўзахдир.
«Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама!» (Бақара, 286)

Аёл ҳақида гапирувчининг ушбу сўзи нақадар ҳақиқат:
У шайтондир, агар бузсанг,
Гар ислоҳ қилсанг – Малак.
Шайх Муҳаммад Али Собуний

Кармана тумани “Жалойир”
жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш