Гўзал хулққа қандай эришса бўлади?

14-03-2017, 11:47 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 866

Гўзал хулққа қандай эришса бўлади?Икки хил тоифа инсонлар бор. Биринчиси илоҳий эҳсон, фитрий комиллик, яъни инсон туғма ақли комил, хулқи гўзал бўлади. Бундай тоифадаги инсонлар - пайғамбарлар, буюк машойихлар. Иккинчиси, қаттиқ меҳнат ва риёзат билан ҳосил бўлади. Бундай инсонлар сизу биз.
Дейлик, кимдир ўзида саховат хулқини ҳосил қилмоқчи бўлса, бунинг учун у сахийлар ҳаётини ўзлаштирмоғи, яъни молини Аллоҳ йўлида сарфлашни ўрганмоғи лозим. Нафсга юкланган бу меҳнат то табиатига сингиб, хулққа айлангунча улкан сабр керак бўлади. Қачонки киши қилган саховатидан лаззат олса, бу саховатнинг буюк даражасидир. Камтарликдан лаззат олган киши ҳақиқий камтардир. Токи нафсимиз барча яхши одатларга ўрганиб, барча ёмонликларни тарк этмас экан, ҳеч қачон унда исломий ахлоқ қарор топмайди.
Модомики, биз ҳам гўзал феълларга муштоқ кишиларда бўладиган доимий қунт ва тиришқоқликни зиммамизга олмас эканмиз, бу хулқ билан лаззатланмас эканмиз, ҳақиқий саодат-бахтга эришаолмаймиз.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Учта хислат бор. Кимда ўша учта хислатдан биттаси бўлмаса ҳам қилган амали ҳисобга ўтмайди. Бу – Аллоҳга бўлган тақво, у шундай тақвоики уни гуноҳдан сақлайди, ахмоқни жиловлайдиган ҳалимлик, одамлар орасида хушхулқлик». Табароний ривояти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу дедилар: Бир куни Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, Расули Акрам дедилар: «Қуёш музни эритгани каби гўзал хулқ ҳам гуноҳларни эритиб йўқотади».
Жунайд Бағдодий айтадилар: «Тўртта сифат бандани юксакларга кўтаради. Гарчи унинг илми ва амали кам бўлса ҳам. Лекин табиати ҳалим, тавозуъли, қўли очиқ-сахий ва хулқи чиройли бўлса, бу иймоннинг мукаммаллигидан далолат қилади».
Ҳасан Басрий дедилар: «Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини ўзи қийнабди».
Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Банда ўзининг ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига қулайди».
Гўзал хулқ – иймон, ёмон хулқ – бу инфоқдир, яъни мунофиқлик, иккиюзламачилик, чақимчилик умуман мусулмоннинг зарарига бўладиган ишдир.
Саҳл ибн Тустарийдан гўзал хулқ ҳақида сўрашди. «Гўзал хулқнинг энг қуйи даражаси озорларга тоқатли бўлиш, золимга раҳмлар этиш, унга мағфират ва шафқат тилаш”- деди Саҳл.
Расули Акрам соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги неъматларга восил бўлиш учун хулқимизни чиройли қилишимиз керак.

Отабек АТОЕВ

Нурота тумани
бош имом хатиби скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш