Қудачилик ришталари узилмасин

24-01-2017, 08:39 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 982

Қудачилик ришталари узилмасин
Муқаддас динимизда оилаларнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун қавм - қариндош, қўни-қўшни, қуда-андачилик ришталарининг мустаҳкам бўлишини тақозо этади. Зеро, Яратганнинг ўзи насл-насаб жиҳатдан уларни поклаб, бир-бирларига яқин қилиб қўйгандир.
“У, сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодирдир”. (Фурқон сураси 54-оят).
Шариъатимизда насаб отага қараб белгиланиши боис, тафсир уламолари насл-насабга “Ўғил”, бошқалар билан муносабатларнинг жорий бўлиши қуда бўлишга сабаб “қиз” дея “қуда-анда”га “қиз” деб нисбат берганлар. Бола туғилса, унга отанинг фамилияси берилади, онанинг эмас. Насаб жиҳатдан боғланиш отага тегишли бўлгани ҳолда ҳаёт занжирининг бир-бирига боғланиши қуда-анда бўлишни Аллоҳ таоло мана шу икки жинс эркак ва аёл, покиза насаб, оқибатли қудачилик замирида ҳаётни давомийлигини ирода қилиб қўйган. Аммо бугунги замонамизда Аллоҳнинг иродасига қарши бориш, қуда-андачилик муносабатларининг бузилиши, ёш оилаларда ажримларнинг кескин қўпаяётганлиги мусибатдан бошқа нарса эмас. Зеро, оила аслида ажрашиш учун эмас, эру-хотиннинг биргаликда тинч-тотув яшаши учун қурилади. Оилада тинч-тотув яшашда эру-хотин, қайнота-қайнонанинг ҳам бажарилиши лозим ҳақлари бўлади. Эркаклар зиммаларидаги ҳақларни аввалида ота-она ҳаққини унутмаган ҳолда нафақаи аҳлия, оиласи таъминотини адо қилиш, муомиласини чиройли қилиш муҳим ўрин тутади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалардан бирлари сўраган эканлар.
–“Ё Расулуллоҳ эркакларни зиммаларида аёллари учун қандай ҳақлари бор?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Таомлантирнишинг, таомларидан хабар олишинг”
- “Кийинтиришинг, кийимларидан хабар олишинг”
- “Аёлингни урма, айниқса юзига уришдан сақлангин”
деб марҳамат қилдилар.
Ҳудди мана шундай аёлларни оилада эрига итоатли, қаноатли, сабрли бўлмоқликда ҳақлари бор. Расулулла соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайсики бир аёл беш вақт намозини адо қилса, эрига итоатли бўлса, эрининг розилигини топса, жаннатий бўлади”-деганлар. Ёш оила қурилганда насиҳатда бўлиб тўғри йўл кўрсатадиган ким? Қайнота-қайнона, ота-оналардир. Улар оқил бўлишса, диёнатли, софдил, ҳалол бўлишса, уларнинг таъсири оилага ижобий таъсир қилади. Модомики улар бундан йироқ бўлишса оила жар ёқасида турганга ўхшайди. Сал эсган шамол ҳам уларни жарга қулатиб юборади. Бугунги замонамизда аксарият оилалар мана шундай жар ёқасига омонат туриб қолган. Буларни жарга қулашидан сақлайдиган қайнота-қайнона, қудалар бўлади. Ҳатто оилада эр-хотин жанжаллашиб қолганда улуғларимиз айтадилар, “қайнона келинини тарафини олсин, ўғил ўзиники, урушса ҳам ўғли онасига бош эгиб келади”.-деганлар.
Биргина келинини ёнини олишлик жанжални барҳам бўлишига сабаб бўлади. Аммо ҳаётда аксарият қайноналар, келинини туғмасликда, уқувсизликда айблаб қуда-андачилик ришталарига путур етказадилар. Бу ҳаёт имтиҳон дунёси ҳар бир ҳолатда сабрли бўлинса, фарзанд берадиган Аллоҳ таолонинг ўзи. Бандаси шошгани билан Аллоҳ шошилмайди. Келинни уқувли қилиш, билмаганини ўргатиш тўғри насиҳат қилиш, қайноналар бўйинларидаги ҳақлардан. Бугунги замонамизда оилаларда қайнота-қайноналар, эр-хотинлар, қуда тарафлар ўз ҳақларини ўрнида чиройли адо қилишса, бунинг самараси, оилалар мустаҳкам бўлади, қуда-андачилик ришталари давомий бўлади. Яратганнинг ўзи юртимизни, оилаларимизни тинч-осойишта, қуда-андачилик ришталарини мустаҳкам айласин!

Ҳ.Жаҳонов “Қизбиби” жомеъ масжиди имом хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш