Аллоҳ таоло борлиқдаги барча мавжудодни жуфт-жуфт қилиб яратгани каби инсон наслини ҳам ўз жуфти билан яратган. Бундан кўзланган мурод, ҳар икки жинснинг биргаликда турмуш қуриши, зурриёт қолдириши, биргаликда ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Шунинг учун ҳам оиланинг муқаддаслиги ва бу нарса илоҳий назорат остида экани борасида. Қуръони каримда бир неча ояти карималар бор. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
Яъни: Унинг Аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир (Рум сураси, 21 оят). Аллоҳ таоло хотинларнинг ўз эрлари учун зироатгоҳ, яъни насл қолдириш омили эканлигини зикр этган. “Хотинларингиз сизлар учун зироатгохдир” (Бакара сураси 223-оят).
Уйланиш, шаръий никоҳ асосида оила қуриш Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Бу ҳақда у зот шундан деб марҳамат қилганлар: “Никоҳ менинг суннатимдир, бас ким менинг суннатимдан воз кечса, у менинг жамаотимдан эмас”. Динимиз кўрсатмаларига биноан, никоҳ ақди тузишдан олдин ёшларнинг оила қуришларида ўта муҳим бўлган бир неча ҳолатлар борки, булар оиланинг мустаҳкам, бахтли ва барқарор бўлишида муҳим аҳамиятга эгадир. Энг аввало, туғилажак фарзандларнинг солиҳ ва одобли бўлиши учун муносиб келин танлашга алохида эътибор берилади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. “Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур”, дедилар.
Диний ва миллий қадриятларимизга кўра, ота-оналарнинг ёш келин-куёвларга оилавий турмуш ҳақида панд-насиҳат қилишлари, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлашлари одат тусига кирган. Саҳоба Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сахобалари янги келинларга эрининг хурматини ва хизматини килишга буюришар эди”, деганлар. Абдуллох ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ўз қизига қуйдаги насихатни қилган экан: “Зинҳор рашкчи бўлмангиз, у талоқнинг калитидир. Зинхор кўп тергов қилувчи бўлмагин, у кўнгилсизликни келтириб чикаради. Сурма қўйиб юр, лекин зийнатларнинг энг афзали сувдир.”
Шу билан бир қаторда бевосита никоҳ ва оилага алоқадар булган бир шарий масала, яъни талоқ масласи хам борки, уни ҳам беэътибор қолдириб бўлмайди. Ёшларимиз эр хотинлик муносабатларига путур етказадиган ушбу нозик масалага енгил қарамокдалар, билиб- билмай, тушуниб – тушунмай, арзимаган оилавий мажора сабабли ўз жуфти ҳалолига нисбатан талок лафзини ишлатиб қўймоқдалар. “ Талоқ” сўзи айтилганда Аллоҳнинг арши ларзага келади, шарий никоҳ фосид булиб, эр-хотин бир –бирига харом бўлиб қолади. Талоқ Аллохнинг ёмон курган халолларидан булиб, у охирги чора сифатида жорий қилингадир. Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мархамат қилганлар: “Халол нарсалар ичида Аллоҳ учун энг ёмони талокдир”. Баъзи эрлар ўзлари ва оилаларига бахтсизлик ва кулфатдан бошка нарса келтирмайдиган қийнчилик ва мушкулот йулини тутиб, шариат хукмларига хилоф тарзида талоқ сўзини кўп ишлатишади ёки гоҳо ўзаро муносабат қилишлари қатъий ҳаром бўлсада, ношаръий муносабат қилаверишарди. Уларнинг бу ишлари гунохдир, хар биримиз бунинг хатари ва оқибатидан огоҳ булишимиз зарур. Талоқни эрмак килиш, бўлар –бўлмас сабаблар билан аёлини талоқ қилавериш жуда катта кулфатларга, оилавий бахтсизликларга сабаб бўлишини унитмаслигимиз зарур. Кўпгина ёшлар “Нега хотинингизни талоқ қилдингиз?” деган саволга билмай ёки хазиллашиб шундай қилиб қўйибман деган жавобни беришади. Бундай холатларда талоқ қилганнинг талоғи тушади. Билмаслик хеч кимга узур бўлмайди. Худди шу каби ҳазил тариқасида айтса хам, талоқ тушади. Чунки бу каби масалаларда хазил кетмайди. Минг афсуслар бўлсинким, талоқнинг келиб чиқишига кўп ҳолларда талоқнинг олдини олиши керак булган шахслар ота-оналар сабабчи бўлиб қолишяпти. Тўғри кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларини уйлаб-жойлаганларидан кейин ҳам уларнинг оилавий ҳаётлари бахтли бўлиши учун қўлдан келган барча чораларни кўришади. Ўғил-қиз ва келин – куёвларига доно маслаҳатчи бўлишади, ўз хаётий тажрибалари асосида ёшларга таълим беришади. Уларнинг хато камчиликларини кечириб, олийжаноблик кўрсатишади. Аммо, баъзи холатларда тамоман аксинча холатни хам кўрамиз. Ота-оналар орага тушиб , болаларнинг оилавий ҳаётларини бузишгача бориб етишади. Бундай бемаъни аралашув тўйдан олдин юзага чиқиши хам кузатилади. Совчилик ва унашув пайтидаги бидъат ва хурофотдан иборат бўлган “олди –берди”лардан жанжал чиқади. Айниқса, қиз тарафга шариатга тамоман хилоф равишда турли шартлар қўйилади ва солиқлар солинади. Масалан қайнонанинг “сахий”лиги тутиб кетиб келинига ўзи ўтирган хонани хам бошқа хоналарга қўшиб “бўшатиб” беради. Келин тарафга эса мазкур бўш хоналарни мебель ва жиҳозлар билан тўлдириб бериш мажбурияти юкланади. Қиз боққан шўрлик оила баъзида ана шу оддий “тўлдириш” билан қарз қавола қилишади. Баъзи ота- оналар эса ёшларнинг ширин турмушига бошқа йўллар билан зомин бўлиб қолишаяпти. Бундайлар келин ёки куёвни жуфти ҳалолига эмас, ота-онасига ёқиши керак, деган ҳаёлда бўлишади. Боласи ўз жуфти ҳалоли билан саодатли умр кечираётганини етарли ҳисоблашмайди, балки улар бир-бирларига эмас бизга ёқиши керак деган фикрда бўлишади. Бировнинг неча йиллар роҳатидан кечиб, минг машаққатлар билан боқиб – тарбиялаган қизини келин қилишга сўраб борган тараф ўғлига умр йулдоши топиш ниятида бўладими? Ёки ўғилнинг ота-онасига чўри сотиб олиш савдосига борадими? Мана бу масалани алоҳида мушоҳада этиш зарур.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаётнинг барча жабҳалари қатори никоҳ ва талоқ масаласида ҳам Қуръони карим ва Суннати набавия талаблари асосида ҳаёт кечиришимизни насиб айласин, фарзандларимизнинг бахт саодати йулида фидоийлик кўрсатиб, уларга ҳаётий тажрибаларимизни эринмай ўргатадиган ота-оналардан бўлишга муваффақ қилсин, Омин ё Раббал оламин.
“Чангир”жомий масжиди имом хатиби : Пардаев Отакул.