Инсонийлик кушандаси

28-09-2017, 22:24 admin Мақолалар 1 713

Ҳар бир онгли инсон ўз ақли, фаросати ва тафаккури орқали яхши-ёмонни, ҳалол-ҳаромни ҳамда фойда-зарарни англайди, тушунади. Аммо афсус ва надоматлар бўлсинки, кўнгил майлига эргашиб, ёинки, нафсига қул бўлиб, инсонийликдек олий мақомни ва қиёфасини йўқотаётганлар ҳам оз эмас.
Табиийки, бунга асосан, муқаддас ислом динимиз қайтарган нопок ишлар билан шуғилланишлари сабаб бўлмоқда. Маст қилувчи ичимликларга ружу қўйиш, муккасидан кетиш каби ишлар шулар жумласидандир. Қуръони каримда:

أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ {*} إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ{*}

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас ундан четда бўлинг! Шоядки нажот топсангиз!”. “Албатта шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!”. Моида сурасининг 90-91-оятлари билан маст қилувчи ичимликларнинг истеъмоли ҳаром, яъни маън қилинган. Маст қилувчи ичимликларнинг барча тури араб тилида “хамр” дея номланади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида: “Маст қилдирувчи нарса - хамр. Ҳар қандай хамр ҳаромдир.”-деб огоҳлантирганлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Ақл-идрокни, тафаккурни тўсувчи нарсадир.”-деганлар. Уламоларизнинг таъкидлашларича, хамрни, яъни ароқни ҳаром деб ҳукм қилинишига сабаб, унинг маст қилиш хусусиятидир. Демак маст қилиш ароқнинг иллати. Мана шу иллат нимада топилса, ароққа қиёс қилиниб, унга ҳам ҳаром деб ҳукм чиқарилади. Чунки маст одам ўзини бошқара олмайди. Юзидан уят, ҳаё пардаси кўтарилади. Оқибатда эса, жирканч, нохуш, уятли ҳолатлар содир этилади. Бу иллат ботқоғида қолганлар ҳаттоки, ўз онасини, жигарларини жонига қасд қилишдек манфур ишдан ҳам тойишмаяпти.
Файзли ва чиройли ўтиши лозим бўлган тўйларимиз охирида бўлаётган жанжаллар, маст ҳолатда автоуловларни бошқариш оқибатида йўлларда содир этилаётган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарият сабаблари ҳам барчамизга бирдек аён.
Бугунги замонавий тиббиёт маст қилувчи ичимликлар инсон танасига, ички аъзоларига кони зарар эканлиги тўғрисда бонг урмоқда. Юрак қон-томир тизимининг иш фаолиятини бузилиши, жигар ҳасталиги каби нуқсонлар спиртли ичимликлар кўп истеъмол қилиш туфайли эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Аллоҳ таоло:

وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ

“...Ўзларингизни ҳалокатга ташламанг!”-дейди. Бақара сурасининг мазкур 195-ояти шарҳида уламоларимиз қўйидагиларни баён қилишади. Инсон ўз соғлиги тўғрисида қайғуриши лозим. Гиёҳвандлик, тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмолидан албатта сақланишимиз лозим.
Аксинча, маънавий бойлигимиз, инсонийлик ва оталик шаънига доғ туширган бўламиз. Аллоҳ ўзи асрасин! Жамиятда, оилада ўз ўрнимизни билсак, масъулиятни ҳис қилсак, доимо эзгу ишларда фарзандларимизга ўрнак бўлсак, юртимиз фаровонлигига, маънавиятимиз юксалишига ҳисса қўшган бўламиз.

“Зарафшон” жоме масжиди имом хатиби
Комилжон Шодмонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш