Илм эгаллаш фазилати
Аллоҳ таоло инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга ўзининг бошқа маҳлуқотларига берилмаган кўплаб неъматларини зиёда қилиб берди. Ақлу заковат, фаҳму фаросат, нутқ шулар жумласидандир. Муқаддас динимиз таълимотида, инсонлар ҳаётининг гўзал ва чиройли бўлмоғлиги, кўп жиҳатдан уларни илмли, маърифатли бўлишлиги билан боғлиқлиги таъкидланади. Зеро, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи вассалламга илк нозил бўлган оят “иқро”, яни “ ўқи” деган амр эди. Чунки инсонлар ўқиш, ўрганиш билан илмли, маърифатли бўладилар. Анас ибн Малик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - Набий соллоллоху алайҳи вассаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир” дедилар. Демак, ҳар бир мусулмон киши, илм олишни фарзлигини билиб, бу ишга масъулият билан ёндошмоқлиги керак. Яни илм олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай нарсадан, қолаверса, бекорчи ўй ҳаёллардан ҳам воз кечмоғлиги лозим. [justify]Қатъиятли, сабр-бардошли кишиларгина илм олишда муваффақиятларга эриша оладилар. Донишмандлардан бири илм олиш игна билан қудуқ қазишдек қийин, машаққатли иш деган экан. Албатта бу машаққатларнинг ажру савоби ҳам бўлади. Абу Дардо разияллоху анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Олимнинг обиддан фарқи, худди ойнинг бошқа юлдузлардан фарқига ўхшайди. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди” деганларини эшитдим.
Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас каломи Қуръони каримнинг кўплаб оятларида олимлар мартабасини улуғлаган. Жумладан, “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?” (Зумар сураси, 9-оят). Албатта тенг бўла олмайдилар. Олимлар ўз илмлари, салоҳиятлари орқали Аллоҳни яхшироқ танийди, дунёни теран англайди. Улар тарқатган фойдали илмлари ва қолдирган ўлмас асарлари орқали жамиятимизга кўпроқ наф етказишади.
Аллоҳ таоло барчамизни илм истовчи ҳамда олимларни қадрловчи ихлосмандлардан бўлишлигимизни насиб айласин.

[/justify]Комилжон Шодмонов,
Зарафшон шаҳар
“Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби.