Ақлимиз кушандаси

25-08-2017, 12:25 admin Мақолалар 1 575

Ақлимиз кушандаси

Ҳозирги кунда кишиларнинг ҳаётига ҳам, атроф муҳитга ҳам кўп зиён келтиргувчи нарса бу – ароқхўрлик, яъни алкоголизмдир. Қанчадан қанча мутахассислар бунга қарши чоралару ваъз-насиҳатлар қилиб келишмоқда.
Қанчадан қанча тиббиёт ходимлари ичкилик салбий оқибатларга етаклашини ва қанчадан қанча кишилар шу қабиҳлик туфайли нобуд бўлаётганини таъкидлашмоқда.
Ичкиликнинг гуноҳи жуда каттадир – у инсондаги энг афзал нарса бўлган ақлни кетказади.
Ақлнинг «ақл» деб номланишига сабаб, у инсонни қабиҳ, разил ишлардан қайтариб туради. Бундан чиқди инсонни барча разолатлардан тутиб турувчи ақл ароқ ичилиш билан ўз вазифасини адо этишдан маҳрум бўлади. Чунки ароқ ичган одам ҳеч нарсадан тап тортмай, уялмай ножўя ишлар қилаверади:
- қанча-қанча одамлар мастлик ҳолатида қимор ўйнаб, молу дунёсини бой беради;
- қанча-қанча одамлар маст ҳолатида бир-бири билан урушиб, қон тўкишади;
- қанча-қанча оилалар ароқ балоси орқасидан бузилиб кетади;
- қанча-қанча норасида гўдаклар ана шу ичимлик туфайли умрбод ногирон бўлиб туғилади;
Ичкилик яна қанчадан-қанча фисқу фасод ишларнинг онасидир.
Бундан 1400 йил мукаддам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар тўғри сўзларни айтган эканлар: «Ароқ ичмагин, зеро у ҳамма ёмонликларнинг калитидир».
Дастлаб ислом дини ёйилган даврларда ароқ ичиш, қимор ўйнаш каби иллатлар жамиятнинг ҳаётига сингиб кетган оддий ишлар эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда буларни дафъатан ҳаром қилмади, балки аввало, бу ишлардан келадиган зарарларни кўрсатиш ва одамларнинг унга бўлган муносабатларини ўзгартириш йўлини тутди. Яъни, бу ҳаром нарсаларни мусулмонларнинг қўлларидан тортиб олишдан илгари кўнгилларидан тортиб олди.
Қуръони каримдаги ароқ ичишни ҳаром қилгувчи сўнгги оят ароқ ва қимор ҳақидаги энг охирги ҳукмдир.
1. Аллоҳ кишиларни ароқ ва қимордан қайтариш учун буларни бутларга сиғиниш гуноҳи билан баробар қўйаяпти, бутларга сиғиниш эса исломда қаттиқ ҳаром қилинган.
2. Аллоҳ ароқ билан қиморни «рижс», яъни ифлос гуноҳ деб атаяпти.
3. Ароқ ва қимор шайтоннинг амалидан деб васфланаяпти. Шайтон эса фақат гуноҳ амалларни олиб келади.
4. Улардан узоқлашиш-нажот йўли, буни акси эса хасрат ва надомат йўли қилиб кўрсатилган.
5. Ароқ ва қимор буғзу-адоватга олиб келади, у эса ўз навбатида уруш ва қон тўкилишига олиб келади.
6. Бу икки ҳаром нарса Аллоҳнинг зикридан ва намоздан чалғитади.
7. Аллоҳ бу оятни «Энди тўхтарсизлар?!» – деган савол билан тугатди. Бу эса ароқ ичишда ва қимор ўйнашда давом этаётганлар учун таҳдид қабилидаги саволдир.
Бундан ташқари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалла ҳам бу борада кўпгина ҳадисларида марҳамат қилганлар:
«Аллоҳ ароқни, уни ичгувчини ҳам, ичиргувчини ҳам, уни сотгувчини ҳам, сотиб олгувчини ҳам, уни тайёрлагувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, уни кўтарган кишини ҳам лаънатлайди».
«Ароқхўр жаннатга кирмайди».
«Умматимдан бир киши ароқ ичса, Аллоҳ унинг 40 кун ўқиган намозини қабул қилмайди».
Демак, барча ёмонликларни келиб чиқишига сабабчи бўлган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таъбирлари билан айтганда барча ёмонликларнинг “она”си бўлган ичкиликбозликдан барча яқинларимиз узоқ бўлишлари лозим ва бунинг учун ҳар биримиз масъулмиз.


Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди
имом хатиби Ҳакимов Бектош

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш