Умр неъматига шукрона

13-09-2017, 11:38 admin Мақолалар 1 675

Умр неъматига шукрона

Умр неъмати - Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сон-саноқсиз неъматлари ичида энг улуғ неъматларидан биридир, бу неъматнинг улуғлигини, уни Аллоҳ таолодан бошқа зот бера олмаслигини англаш ва умр неъмати қанчалар бебаҳо эканлигини англаш ҳар биримиз учун ўта муҳимдир.
Ҳар бир инсон неъмат берилганда Яратганга шукрона қилиши лозимдир.
Шукур эса икки қисмдан иборат:
Биринчиси: Маънавий шукр бўлиб, неъмат берувчининг шаънига мақтов сўзларни айтишдир.
Иккинчиси: Амалий шукр бўлиб, неъматни неъмат берувчини рози қиладиган тарзда тасарруф этишдир.
Умр неъматига маънавий шукр қилиш уни берган Аллоҳ таолога ҳамд ва шукрона сўзларини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдан иборатдир.
Умр неъматига амалий шукр қилиш эса, умрни Аллоҳ таоло яхши кўрадиган хайрли ишларга ва Аллоҳ таолога ибодат қилишга сарф қилиш билан бўлади. Бундай улуғ неъматга ношукрлик қилиб, унинг заволига сабабчи бўлиш, ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда баён қилади: “Бандам ўзини-узи ўлдириб, Мен унга берган умрга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим” (Имом Бухорий).
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 195-оятида: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз” деб марҳамат қилганлар.
Яна Қуръони каримда: “Шунингдек, ўзларингизни(Бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шавқатлидир” деб айтилган (Нисо.29).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Ким ўзини тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлгандан кейин ҳам жаҳаннамда шу хил азобга гирифтор бўлади, ўзини сувга ташлаб ё осиб, ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам унинг ҳукми билан баробардир”. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозир атрофимизда нафақат ёшларимиз балки, ёши катталар ўртасида ҳам ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳолатларни олдини олиш учун биринчи навбатда ота-она маъсул бўлиб, ҳар биримиз ўз оиламиз ва болаларимизни бу каби иллатларнинг зарарларидан огоҳлантириб боришимиз, диний эътиқодимиздан узоқлаштирмаслигимиз лозим. Зеро, инсон мустаҳкам диний эътиқоддан узоқлашганда қийинчилилардан чиқиш йўлини тополмай қолади, тушкун аҳволда қолади, саволларига жавоб тополмайди, натижада жонига қасд қилишига сабаб бўлади. Агар киши ҳаёт Аллоҳнинг берган омонати эканини, унга хиёнат қилмаслик кераклигини, хиёнат қилиб ўлимига сабабчи бўлган кишига қанчалик азоблар бўлишини билганида эди ўз жонига қасд қилмас эди. Ватанимиз мустақил бўлганидан кейин миллий қадриятларимиз, динимизга эркинлик берилди, масжиду-мадрасаларимиз обод қилинди, илмий марказлар очилмоқда, уларда улуғ аждодларимизнинг чинакам меросхўрлари бўлган билим ва салоҳиятли ёшлар, аҳли илм устозлар фаолият олиб боришмоқда. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган бундай диний соҳадаги ислоҳотлар халқимизнинг диний эътиқодини соғлом сақлаш, тўғри йўлдан адашмасликлари мақсадида қўйилган қадамлардир. Шундай экан ҳар биримиз барча саволларнинг жавоби мужассам бўлган муқаддас динимиздан узоқлашмаслигимиз, барча ишларимизда мустаҳкам эътиқодимизга асосланишимиз, жамиятдаги баъзи иллатлар, хусусан ўз жонига қасд қилиш иллатининг муқаддас динимизда ҳукми қандайлигини билишимиз ва бу ҳақда ёшларимизга тушунча беришимиз лозим.


Хатирчи тумани “Полвон ота” жоме масжиди имом хатиби Эгамбердиев Салоҳиддинскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш