Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат
Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат банда учун асосий муҳаббатдир. Бошқа муҳаббатлар ушбу муҳаббатдан келиб чиқади. Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўладиган муҳаббатнинг асосидир. Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат мўминларга бўладиган муҳаббатнинг асосидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Уч нарса борки, кимда улар бўлса иймон ҳаловатини топади. Аллоҳ ва унинг Расули учун икковларидан ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига фақат Аллоҳ таоло учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандай кўриши”, дедилар. Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисда Исломнинг энг асл тушунчаларидан бири комил иймон ҳаловатини қайси йўл билан топиш мумкин экани баён қилинмоқда. Чунки иймон ҳаловатини топиш оддий хол эмас. “Ҳаловат” сўзи ҳолва дан олинган бўлиб “ширинлик” маъносини англатади. Комил иймонга эга бўламан иймон ҳаловатини топаман деган одам Аллоҳ таолони ва Пайғамбар соллаллоҳу алйҳи васалламни ҳаммадан кўп севмоғи лозим. Зотан бу сиз иймон бўлиши ҳам мумкин эмас.
Хўш, Аллоҳ ва Унинг Расулини севиш нима билан бўлади?
У ҳам бўлса Аллоҳга муҳаббат Унинг айтганини қилиб қайтарганидан қайтишдир. Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўриб ёмон кўрган нарсани ёмон кўришдир.
Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алйҳи васалламга муҳаббат ҳам у зотнинг шариатлари ва суннатларини лозим тутмоқдан иборатдир. Мўмин-мусулмонлар орасидаги муҳаббатларини Аллоҳ учун бўлгандагина улар комил иймон ҳаловатини топадилар. Бу муҳаббат икки томоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббатидан келиб чиққан муборак муҳаббатдир. Чунки уларни биродар қилган дўстлаштирган Зот Алоҳ таолонинг Ўзидир. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай марҳамат қилади:
Сизда қайсики неъмат бўлса Аллоҳдандир.Ягона Илоҳ ягона Молик ягона дин эгаси бўлган Зот-Аллоҳ ягона неъмат берувчи ҳамдир.
Сунгра қайсики неъмат бўлса Аллоҳдандир.
Ундан ўзга ҳеч ким сизга неъмат бера олмайди.
Сўнгра қачонки сизга ёмонлик етса Унгагина ёлворасиз.Оғир мусибатга учраган қийин аҳволга тушган пайтингизда инсоний табиатингиз ила беихтиёр Аллоҳга ёлвора бошлайсиз.
Бас шундай экан, ўзини билган банда ўзига етган ҳар бир каттаю кичик неъматни Аллоҳ таолонинг унга қилган яхшилиги деб билиши ва ўша яхшилиги учун У Зотга шукр қилиши, муҳаббат қўйиши лозимдир.
Мабодо мазкур неъматларнинг унга етишига ўзига ўхшаш бирор банда сабабчи бўлса, унинг сабабчи эканини, бу яхшилик эса аслида Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг неъмати эканини билиши керак бўлади.
Қуйидаги машҳур ҳадисдаги дуоларни ўқиб юришимиз лозим.
“Мен Сендан муҳаббатингни Сенга муҳаббат қўядиганларнинг муҳаббатини ва сенинг муҳаббатингга яқинлаштирадиган амалнинг муҳаббатини сўрайман”. Ҳақиқатдан бу дуо жуда ҳам улуғ дуодир.
Демак одам амал билан Аллоҳнинг муҳаббатига яқинлашар экан. Бу амални қилиш учун унга муҳаббат қўйиш керак. Ўша амалнинг муҳаббатини ҳам доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туриш лозим экан.

Ҳикматларлари хазинаси китобидан
Чуя жомеъ масжиди имом хатиби. З.Ахмедов.