Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Хорижийлар дўзаҳ итларидир”(Баззор ривояти), бошқа ривоятда “Дўзаҳ аҳли итларидир”, деганлар. Ҳар бир асрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган сифатда хорижийларнинг чиқиши давом этади. Мазкур сифатлар Аллоҳ улар борасида бирор ҳужжат нозил қилмаган “Ал - Қоида”, “ИШИД”, “Байтул мақдис ансорлари” ва “ан - Нусра” каби номланган вахший гуруҳларга мос келади.
Қуйидагилар хорижийларнинг асосий сифатларидир:
Биринчи сифат: шариатга қарши чиқиш. Хорижийлар мусулмонларнинг тинчлиги ва яшашини ҳимоя қиладиган шаръий султонлар қонуний ҳукуматларга қарши чиқишади. Ваҳоланки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга риоя қилишга буюриб, қуйидагиларни айтганлар:
“Мендан кейин бидъат хурофотлар бўлади. (Икки қўлларини кўтариб)Ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб турган Муҳаммад умматининг ишини тафриқага солишни истайдиган кишини кўрсангиз, у ким бўлишидан қатъи назар, ўлдиринглар”.
Ҳадисдан англашиладики, мусулмонлар жамоасига қарши чиққан ҳар бир кишига хорижий деб ном берилади ва уларнинг байроқлари ўшандай вазиятда “кўрлик байроғи”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни “кўрлик байроғи” остида жанг қилишдан қайтарганлар ва жумҳур мусулмонлар бирлашган байроқ остига жам бўлишни таъкидлаганлар. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда: “Ихтилофни кўрсангиз, сизлар катта жамоат билан бирга бўлинглар. Ким ажралса, фирқаланса, дўзаҳга отилади”, деганлар.
Юқорида келтирилган ва бугунги кундаги ижтимоий сиёсий вазиятлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар бир диёрда мусулмонлар жамоаси имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганидек: “Мусулмонлар жамоаси ва уларнинг имомларини маҳкам тут”, деган ҳадисга мувофиқ ўз имомларига эргашиб, итоат қилиб турган бир пайтда, ваҳшийликни ўзларига дастур қилиб олган тузилма ва гуруҳлар ҳамон “кўрлик байроғи” остидадирлар. Бу фирқалар ўз даврида набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига зид иш тутишди ва ўз имомларига “Сен имом эмассан”, деган ёлғон даъволар билан қарши чиқишган эди. Улар бу билан Имом Бухорий ва Имом Муслим буюк саҳобий Ҳузайфа ибн ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган “Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар мусулмонларнинг жамоаси ҳам имоми ҳам бўлмасачи?” деб сўрадим. Шунда у зот: “У ҳолда дарахт илдизини тишлаб бўлса да ўша фирқаларнинг барчасини тарк эт, уларга қўшилма ва то ўлгунингча шундай тур”, дедилар, деган ҳадисларига зид иш қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу келтирилган ҳадисда “халифаликни тикла”, “жанг қил”, “мусулмонларни кофирга чиқар”, “ер юзида бузғунчилик қил”, деб буюрмадилар. Аксинча, фитналардан йироқ бўлишимизга амр этдилар.

давоми бор....
Али Жумъа. Ал Азҳар университети доктори, собиқ Миср муфтийси
"Дунё уламолари мурожаати" китобидан