Бидъат аслида нима

30-12-2016, 17:28 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 3 014

Бидъат сўзи луғатда бидъат ўзагидан олинган бўлиб, ўхшаши бўлмаган бир ишни қилмоқ, ижод қилмоқ маъносида келади. Бу сўз келиб чиқиш маъносига кўра, янгилик, кейин пайдо бўлмоқ, ўхшаши йўқ каби бир-бирига жуда яқин маъноларда ишлатилади.
Бидъат сўзининг истилоҳий маъноси турлича талқин қилинган. Бу сўз луғатда “янгилик” маъносини билдириш билан бирга, атама сифатида унга фарқли таърифлар ҳам берилган. Бу таърифларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Улар кенг қамровли ва тор маъноли таърифлардир.
Кенг қамровли таърифга кўра бидъат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин пайдо бўлган ҳар нарсаларга айтилади .
Тор қамровли таърифга кўра эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайдо бўлган ва динга доир қўшимча ва камчилик олиб келадиган ҳар нарса тушунилади.
Ҳар икки таъриф таҳлил қилинса, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайдо бўлган” деган маъноларни ўз ичига олгани билан, уларни мазмунларида фарқ бор. Яъни, биринчи таърифга кўра, “ҳар нарса” кирса, иккинчи таърифда фақатгина “дин билан боғлиқ нарсалар” киради. Ҳар икки таърифда ҳам бидъат сўзининг маъносидаги “янгилик” кўпроқ салбий маъно касб этади. Бу ерда динга тааллуқли бўлмаган воқеа-ҳодисаларнинг динни бузиш хавфи борлиги назарда тутилади.
Бидъатлар хусусиятларига кўра турлича таърифланади ва шу таърифлар ичида қисмларга ажратилади:
“Ҳасана” яхши ва “Саййиа” ёмон жиҳатидан бидъатлар. Бу тақсим, бидъат тушунчасини анча кўп, кенг маъноси билан тушунганларнинг қилган тақсимидир. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайдо бўлган барча нарса бидъатдир, деганларга кўрадир. Хоҳ диний мавзуларда бўлсин, хоҳ диний бўлмаган мавзуларда бунинг фарқи йўқ. Пайдо бўлган бидъат, Аллоҳ ва Расулининг амр қилиб, ташвиқ қилган нарсаларининг умумий маъносига тўғри келса, (айримлар илк уч асрда (саҳоба, тобеъин, табаъ-тобеъин) учрамай, Қуръон ва суннат асосларига тўғри келса) яхши “ҳасана”, агар тўғри келмаса, уни бузса ва инкор қилса ёмон “саййиа” бўлади. Бу мавзуда Имом Бирғивий “Муҳаммад тариқати” асарида қўйидагиларни келтиради: “Агар сен ибодат туридан бўлган ва бидъати ҳасана дейилган бир янгиликни учратсанг, ё ишора ёки далил билан шаръий томондан бунга изн берилганини топасан. Замонамиз олимларининг икки фирқага ажралиб кетганлари қандай ёмон нарсадир. Бу икки фирқадан биринчиси суннатни фақатгина уч давргача етказди. Бу учинчи даврдан кейин пайдо бўлган нарсаларни “бидъати золал” (залолатга бошлайдиган бидъат) деб қабул қилиб, фақат бу нарсаларнинг шаръий асосларидан кай бирига таянганига эътибор қилмадилар. Хатто баъзилари суннатни фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларига тегишли дейдилар. Саҳоба даврида пайдо бўлган янгиликларни ҳам “бидъти золал” деб қабул қиладилар. Иккинчи гуруҳ эса оталари, боболаридан етиб келган нақлларга, шайхларининг қилган ишларига таянадилар. Чунки бу гуруҳ вакиллари оталари, боболари ва шайхларига кўпроқ ишонадилар.”
Бу ерда шундай мулоҳаза юритиш мумкин: бидъатни тор маънода тушунганлар, яъни, “Бидъат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайдо бўлган, дин билан боғлик бўлиб қўшимча ва камчилик ташиган ҳар нарсадир” , деганлар, “бидъат дейилганда бидъати саййиани тушуниб, бидъатнинг “ҳасана”си бўлмайди десалар ҳам, табиий ҳолда бу икки хусуснинг бир-бирига таъсири мавжудлигини, бидъат дин билан боғлик ҳоллардаги қўшимча ва камчиликдир”, деганларнинг ҳам бидъатни хасана ва саййиа деб турларга ажратганларини кўриш мумкин. Бугун айниқса халқ орасида бидъатнинг кайси мавзуларда мавжудлигига кўра таъриф берилмоқда ҳамда ҳасана ва саййиа деб ҳукмлар берилмоқда
1. Вожиб бидъат: Бу фикрни илгари сурганлар, амалга ошрилиши керак бўлган баъзи янгиликлар борлигини эътироф этадилар. Масалан, айрим адашган фирқаларнинг даъволарига жавобан ақлий ва нақлий далиллар ҳозирлаш, уларни ўрганиш. Динни муҳофаза қилиш ва уни бузмоқчи бўлганларга қарши керакли бўлган янги илмларни жорий қилиш, қурънни тушуниш учун наҳв ва сарф илми, тафсир, фиқҳ илми, ҳадисларни саҳиҳини уйдирмасидан ажратиш, ёлғончи ва аҳли ҳавонинг ботил қарашларига қарши курашиш учун лозим бўлган илм соҳаларини жорий қилишнинг барчаси вожиб амаллардан саналади.
Вожиб бидъатларга, аслида бидъат дейилиши луғавий жиҳатдандир. Сўзнинг салбий маъносига эътибор қилинмай, истилоҳий маъносига урғу бериб қаралса, буларга бидъат деб ном бериш тўғри бўлмайди .
2. Ҳаром бидъатлар. Бу бидъатлар, таҳрим қоидалари ва унинг диндаги далилларини ўз ичига олган бидъатлардир. Қуръон ва суннатга хилоф шариатни олиб кириш каби. Ботил мазҳаб ва бидъат эгаларининг қарашлари ана шундайдир. Хулоса қилиб айтганда, динга зарар келтирадиган, унинг асосларидан бўлган бирор нарсани бузадиган ёки бир суннатни йўқ қиладиган бидъатлар, ҳаром бидъатлардир .
3. Мукруҳ бидъатлар. Диндаги кароҳат қоидаларини ва унинг далилларини ўз ичига олган бидъатлардир. Масалан, намоздан кейин тасбеҳ, ҳамд ва такбирни 33 марта (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари каби)дан ошириб ўгириш. Қуръони каримни маъноси бузиладиган даражада, ҳарфларини ўзгартириб хатоли ўқиш. Буни ҳатто ҳаром бўлиши мумкинлиги ҳам айтилади .
4. Мандуб бидъатлар. Диндаги рағбатлантириш қоидаларини ва далилларини қамраб олган бидъатлардир. Рамазонда таровеҳ намозини жамоат билан ўқиш, шариатга хилоф бўлмаган ва асри саодатда бўлмаган турли яхшилик, ҳаётни қулайлаштирувчи мустаҳкам, кенг бинолар, мактаблар, қамоқхоналар қуриш кабилар .
5. Мубоҳ бидъатлар. Шариатнинг асосий қоидаларини ва унинг далилларини ўз ичига олган бидъатлардир. Ҳаром ва макруҳ амалларга йўл қўймай еб-ичиш, кийиниш, яшаш жойида қулайлик, пешин ва аср намозларидан кейин қўл бериб саломлашиш каби ҳолатлар .
Бу ерда тушунтириб бериш керак бўлган бир хусус, Изуддин ибн Абдуссалом келтирган ҳукм жиҳатидан бидъатни мубоҳ, мандуб ва вожиб турларга бўлинишини, бидъат деб қабул қилиш тушунарсиз кўринади. Агар бидъат сўзининг кенг маъноси (“Ҳасана” яхши ва “Саййиа” ёмон бидъатларга бўлинади деган сўз) эътиборга олинса, буларни, бидъати ҳасана (яхши) турига киргизиш ўринли бўлади. Агар сўзнинг тор маъноси эътиборга олинса, у ҳолда буларнинг ҳеч бирига бидъат дея олмаймиз.

“Янги турмуш” жоме масжиди имом-хатиби Жамолиддин Мубиновскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш