Азим хулқ эгаси

6-01-2017, 17:00 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 922

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мастура қизидан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билар эдик”.
Бошқа бир ривоятда:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳшчи эмас фаҳшни қилмас ҳам эдилар. Ул зот сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир”, дейилган”.
Иккисини икки шайх ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқ жиҳатидан одамларнинг энг яхшиси эдилар”, дейилган.
“Фаҳш” сўзи қабиҳ гапни айтишга ишлатилади. “Фаҳшчи” деганда, табиатида қабиҳ гапларни айтиш бор инсон кўзда тутилади. “Фаҳш қилиш” деганда эса, табиатида бўлмаса ҳам ўзини мажбур қилиб қабиҳ сўзларни айтиш кўзда тутилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табиатларида аслида қабиҳ сўз айтиш бўлмаган, шу билан бирга, у зот ўзларини мажбур қилиб ҳам қабиҳ сўз айтмаганлар.
Бухорий ва Термизий ривоятида:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламаганлар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар, бўлмаса, тарк қилар эдилар”, дейилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийси, энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча аҳли Мадина қаттиқ даҳшатга тушдилар. Одамлар овоз чиққан томонга юра бошладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдидан чиқдилар. Ўша томондан қайтиб келаётган эканлар. Ул зот улардан олдин овоз чиққан томонга борган эканлар. Ул зот Абу Талҳанинг эгарсиз отини миниб, буйниларига қилич осиб олган эканлар. Ул зот: “Қўрқманглар! Қўрқманглар!” – дедилар”.
Икки шайх ривот қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Абу Талҳа менинг қўлимдан ушлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди ва:
“Ё Расулуллоҳ, албатта, Анас жуда хушёр бола, сизга хизмат қилсин”, - деди.
Бас, у зотга сафарда ҳам, ҳазарда ҳам ўн йил хизмат қилдим. Аллоҳга қасамки, қилган нарсамни, нима учун буни қилдинг, демадилар. Қилмаган нарсамни нима учун буни қилмадинг, демадилар.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхши хулқлиси эдилар. Бир кун мени бир ҳожат учун юбордилар. Мен: “Аллоҳга қасамки бормайман”, - дедим. Ичимда, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган нарса учун бораман, дедим-да, чиқдим. Бозорда ўйнаётган болалар олдидан ўтаётиб туриб қолибман. Бир вақт, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқамдан бўйнимни тутиб турибдилар. Мен узотга назар солдим .
Ул зот: “Эй Унайс, мен амр қилган жойга бормадингми?” – дедилар. Мен: Ҳа! Мен бораман. Ё Расулуллоҳ”, - дедим ва юриб кетдим”.
Муслим ваАбу Довуд ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра аҳли аёлга меҳрибонроқ бирортани кўрмадим. Иброҳим Мадийнанинг четида эмизилар эди. Ул зот ўша томон борардилар. Биз хам у зот билан борардик. Ул зот уйга кирганларида тутунга тўлган бўларди. Чунки, унинг эмизикли отаси темирчи эди. Бас, у зот уни олиб, ўпиб, яна қайтариб берар эдилар. Иброҳим вафот этганида “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Албатта, Иброҳим ўғлимдир. У кўкракдалигида ўлди. Албатта, жаннатда икки эмизувчи уни эмизишни камолига етказурлар”, - дедилар.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Батаҳқиқ, Иброҳимни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жон таслим қилаётганида кўрдим. Ул зотнинг икки кўзларидан ёш оқди ва:
“Кўз ёш тўкар. Қалб маҳзун бўлар. Роббимиз рози бўладиган бошқа нарсадан бошқани айтмасмиз. Аллоҳга қасамки, Эй Иброҳим, биз сен учун маҳзунмиз”, - дедилар”.
Иккисини тўртовлари ривоят қилишган.
Яна ўша кишилардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Анжаша исмли хушовоз сарбонлари бор эди. У завжаи мутаҳҳаралар бор туяларни етаклаб кетмоқда эди. Бас. У зот унга:
“Эй Анжаша, оҳиста юр. Биллурларни синдириб қўйма”, - дедилар.
Икки шайх ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини ўқиганларидан кейин, Мадийнанинг хизматкорлари сувли идишларини олиб келар эдилар. Қайси идиш келтирилса, у зот унга қўлларини солар эдилар. Баъзида совуқ тонгда ҳам келишарди. Ул зот қўлларини солардилар”.
Одамлар табаррук учун ўз идишларидаги сувга “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қўлларини солиб беришларини сўрар эдилар.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Батаҳқиқ, сартарош “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Соҳобалари у зотни ўраб олаётганини кўрдим. Бирор соч донаси тушса ҳам, бирор кишининг қўлига тушишини хоҳлар эдилар”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазллари улуғлигидан, саҳобаи киромлар, табарруклиги учун, сочларини ҳам ерга туширмай бўлиб олишар эдилар.
Ушбу учовини Муслим ривоят қилган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ишдан бирини ихтиёр қиладиган бўлсалар, улардан бири бошқасидан енгилроқ бўлса агар гуноҳ бўлмаса, албатта, енгилини ихтиёр қилар эдилар. Агар гуноҳ бўлса ундан энг узоқдаги одам бўлар эдилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун интиқом олган эмаслар. Илло, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳурмати паймол қилинсагина, (интиқом) олардилар”.
Учовлари ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан ҳеч кимсани – аёлни ҳам, ҳодимни ҳам урмаганлар. Илло, Аллоҳнинг йўлида жиҳот қилганларидагина урганлар. Ул зотга бирор нарса етган бўлса, унинг соҳибидан интиқом олмаганлар. Илло, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар паймол қилинсагина, Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар”.
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишни қилиб, унда енгилликка рухсат бердилар. Бу у зотнинг саҳобаларидан баъзи кишиларга етганда, уларга ёқмади ва ундан ўзларини олиб қочдилар. Ўша иш у зотга етганда, хутба қилдилар:
“Кишиларга нима бўлдики, уларга мен енгилликка рухсат берган иш етганда, уни ёқтирмай, ўзларини олиб қочурлар?! Аллоҳга қасамки, албатта, мен уларнинг ичида Аллоҳни энг кўп билувчилариман ва У зотдан энг кўп қўрқувчилариман”. – дедилар”.
Муслим ривоят қилган.

Ибрагимов Абдиқодир
Навбаҳор тумани “Хон Хўжа эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш