Диний мутаассибликка қарши курашда Ислом манбаларининг ўрни

19-06-2017, 10:07 admin Мақолалар 1 719

Диний мутаассибликка қарши курашда Ислом манбаларининг ўрни

Диний мутаассиблик динни тушунмаслик, уни билиб туриб ўз манфаъти йўлида нотўғри талқин этиш, уни бир ёқлама – жангарилик шаклида намоён қилиш каби салбий ҳусусиятларни ўз ичига олади. Инсоният ўз тарихида диний мутаассибликдан кўп маротаба азият чеккан. Бунга XI-XII асрларда Европада Христианлик динини тарқатиш байроғи остида амалга оширилган “Салб юришлари” Хиндистондан то хозирги давргача давом этиб келаётган буддизм ва хиндуийлик дини намоёндалари орасидаги қатор айирмачилик ҳаракатларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Ислом дини тарихида ҳам бундай нохуш ҳолатлар кўплаб кузатилган. Ҳусусан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан сўнг пайдо бўлган турли жангари ва радикал гуруҳлар ҳақиқий диндорлик давоси билан чиқдилар. Улар, хаттоки, Ислом оламида кўзга кўринган олимларни ҳам кофирликда айблай бошладилар. Ислом тарихида илк маротаба йирик бўлинишнинг юзага келишига сабаб бўлган гуруҳлардан бири “хорижийлар” эди.
“Хорижийлар” Имом Абу Ханифа каби буюк олимни “кофирлик”да айбладилар. Уларнинг иддаоларига кўра, гўёки, Имом Абу Ханифа ўз хаёти давомида “икки марта куфрдан тавба қилдирилган”. Улар бундай туҳматларни мусулмонлар орасида тарқатиб, “Тарихи Боғдод” каби нуфузли асарларга ҳам шундай айбловларни киритилишга эришганлар. Ваҳоланки, Имом Абу Ханифа хаётини ёритувчи асарларда мазкур воқеа батафсил баён этилган.
Хорижийлар ўзларига ғоявий муҳолиф бўлган кишиларни кофир санар эдилар. Шунинг учун ҳам ўзлари босиб олган ерлардаги мусулмонларга нисбатан “куфрдан тавба қилдириш” амалиётини қўллаганлар. Улар Ироқнинг Куфа шаҳрига бостириб кирганларида, Имом Аъзамни қўлга олганлар. Хорижийларнинг бошлиғига олимни “Бу уларни шайхи”- деб таништирганларида, у Абу Ханифага юзланиб: “Эй шайх, куфрдан тавба қил” –деган. Абу Ханифа бунга жавобан: “Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга товба қиламан” – деганлар.
Шундан сўнг Абу Ханифани қўйиб юборганлар. Олим кетгач хорижийлардан бири : “У куфрдан тавба қилдим” – деганда сизларнинг эътиқодингизни назарда тутган эди, дейди. Шунда хорижийларнинг бошлиғи Имом Абу Ханифани қайта чақиртириб, ундан Сен “куфрдан тавба қилдим” – деганда бизни эътиқодимизни назарда тутганмидинг? деб сўраган. Шунда зийрак ва хозиржавоб олим бу мутаассибларнинг хатти-харакатлари на инсонийликка на ислом тамойилларига тўғри келмаслигини тушунтириб, уларга сабоқ беради. Жумладан, Абу Ханифа хорижийлар бошлиғининг саволига қуйидагича савол билан жавоб қайтарди. “Сен бу сўзни аниқ билиб айтаяпсанми ёки гумон қилибми?”. Бир нарсани аниқ билмай туриб одамларни айблашга одатланган хорижийларнинг бошлиғи мантиқсиз сўзларда давом этиб: “Гумон қилиб”- дийди.
Аллоҳ таоло айтади “Баъзи гумон(лар) гуноҳдир” (Хужурот сураси 12-оят). Бу сен тарафдан йўл қўйилган хатоликдир. Сенинг ҳар бир хатоинг куфрдир. Шунинг учун аввал сен куфрдан тавба қил.
Зукко олим олдида хорижийларнинг бошлиғи ўз айбига иқрор бўлишдан ўзга чора топмай унга: “Сен тўғри айтдинг эй шайх. Мен куфрдан товба қилдим” – деди ва яна ўзининг “Сен ҳам куфрдан товба қил” деган одатий сўзини такрорлади. Шунда Абу Ханифа “Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қиламан” деди. Сўнгра уни қўйиб юборганлар. Шундан сўнг унинг муҳолифлари “сўз ўйини” қилиб “Абу Ханифа куфрдан икки марта тавба қилдирилди” деган гапни тарқатганлар.
Айтилганлардан ҳулоса қилиш мумкинки, Пайғамбар ва саҳобалар даврида хозирги кундагидан вазият бошқача эди. Масалан, ўша даврда мусулмонларни кофирликда айблайдиган гуруҳлар йўқ эди. Кейинги пайтда ана шундай гуруҳлар пайдо бўлди. Шу сабабли ҳам биз уларнинг айтаётган сўзларига қарши раддиялар билдиришга мажбурмиз.
Абу Ханифадан шогирди ўзида пайдо бўлган шубҳаларни тарқатиш учун сўраган саволларга устоз шундай жавоб берган: “Билмаган нарсаларингни билишга интилишинг ҳар қанча таҳсинга лойиқ, билиб қўйгинки, инсон жисмидаги ҳамма аъзолари унинг кўзларига боғлиқ бўлганидек, унинг амаллари ҳам илмга боғлиқдир”. Шунинг учун Аллоҳ таоло “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми? Дарҳақиқат, фақар ақл эгаларигина эслатма олурлар” – деб марҳамат қилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, диний шиорлар остида ўз манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи гуруҳларга аждодларимиз ўз вақтида тегишли баҳо ва жавобларни берганлар.



Хатирчи тумани “Шомурод ота” жоме масжиди
имом хатиби Мамадиёров Муҳаммадсодиқ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш