Мустақиллик байрами муборак бўлсин !
Халқимизнинг азалий орзуси ушалган кун, аждодларимиз бу йўлда қанча заҳматлар чеккан ва жонини фидо қилган. Ҳар бир неъматнинг шукронаси уни асраб, қадрига етиш. Неъматларни борида кўзга суртиб, фарзандларимизни онгу шуурида ҳам бу туйғуларни жо этиш лозим. Ватанпарварлик руҳида тарбия топган ёш авлод уни асраб-авайлашига ва дунё миқёсида нуфузини ошишида муҳим ҳисса қўша олади. Ҳар тонг уйғониб юртимизни тинчлиги ва халқимизни осойишталигини сўраб Аллоҳга дуо қилаётган ёши улуғларимиз биздан кўра мустақиллик байрамини интиқиб кутишади. Чунки, улар кўраётган фаровон ҳаётни бошқа ўлкаларда яшаётган инсонлар орзу қилади. Жаннатмакон юрт! Боғлари сўлим, тупроқлари зар бундай юрт яна қаерда бор ?
Кўзларимнинг нурисан қалбим чироғи
Юрагимда асраб келган қароғи
Шавкатимсан, шонимсан кўнглим маёғи
Алишмасман сени олтину зарга
Меҳринг баланд доим, қувватдир танга!!!
Дарҳақиқат, олтину зардан аъло, унинг меҳри танларга қувват бўлган гўзал юрнинг фарзандимиз. Унинг нурли келажи учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик. Тараққий топаётган бу макон энг юксак марраларга эришиб, дунёнинг энг юксак давлатлари қаторига кирсин.
Ўзбекистонимизнинг мустақиллик қабул қилинган куни, байрамларнинг энг улуғи барчамизга муборак бўлсин !
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.