Қомусимиз байрами юртдошларимизга муборак бўлсин!
Мазмун моҳиятига кўра, мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида муҳим ва катта аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжат-конституция ҳар қандай давлатнинг бош қонуни ҳисобланади. "Низом"," Қоидалар тўплами"маъноларини англатувчи бу ҳужжатда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларни белгилаб берган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституцияга мувофиқ қабул қилинади. Конституция 1992 йил 8декабрда қабул қилинган, бу йил 29йил бўлди. Бу ҳужжат юртимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилганлиги эса давлатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширмоқда ва мустаҳкамламоқда. Конституциямиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз бу Қомус халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари, аждодларимизнинг тарихий заковати натижаси ўлароқ яратилганига комил ишонч ҳосил қиламиз. Ҳуқуқимиз асосини қуришда 3 минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм, Суғдиёна, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, А. Темур ва Темурийлар, кейинги давр ўзбек хонликлари маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрлик орзу интилишларини ўзида акс эттирган. Бундан ташқари Қомусимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол мамлакатларининг тўплаган илғор ҳуқуқий-конституциявий тажрибаларини ҳисобга олиб пухта ўйлаб яратилган.
Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи қадам-ўзбек тилига Давлат мақоми берилишидир. Мустақиллик учун курашнинг узвий таркибий қисми сифатида Бош Қомуснинг яратилишида Биринчи Президент И. Каримовнинг хизматлари беқиёсдир. Бирин-кетин мураккаб вазифалар адо этила борди: Президентлик институти таъсис этиш, давлат рамзлари-байроқ, герб, мадҳияларни тайёрлаш бўйича комиссия тузиш. Биринчи Президент босқичма-босқич барча жабҳадаги юмуш-вазифаларни сидқидилдан амалга ошириб чин ватанпарварлик хислатларини намоён этди ва ёш авлодга раҳбар ва ўрнак намунаси бўла олди. Исломга таяниб, дунё илмига асосланиб яратилган Қомус-чин маънода халқ ишончига кирди. Қонунларга таянилиб иш кўрилар экан, муқаддас ислом дини ғоялари асосида инсон тафаккури шаклланар экан, юртига содиқлик, юртбошига ҳурмат муқаддас илдиз сарчашмаларидан қониб сув ичилар экан, бундай фуқаролари бор юрт таназзулга юз тутмайди. Аксинча, кўкни кўзлаган лочин мисоли қанотларини кенг ёзади, заминда оёқлари Алпомиш мисол чуқур из қолдиради.
Бош Қомуснинг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган, кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган ҳужжатнинг фаолиятига, эзгулик амалиётига 29 йил бўлди. Бир сўз билан айтганда, Халқ хизматидаги меъёрий ҳужжат янгиланиб бораверади, халқ, мамлакат тинчлиги бўлиб фаолиятда давом этаверади.
Хулоса ўрнида айтганда, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттирган, тафаккури ва ижодининг маҳсули бўлган-Конституциямизнинг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги барчамусулмон аҳлига муборак бўлсин!
Навоий вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев