30 ёшинг муборак-Ўзбекистоним!

25-08-2021, 14:31 admin Мақолалар 560

30 ёшинг муборак-Ўзбекистоним!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Азиз юртдошлар Ўзбекистонимизда шу кунларда ажойиб дамлар, яъни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кенг кўламда нишонланмоқда. Шу гўзал байрам барчамизга муборак бўлсин ! Юртимиз бўйлаб тинчлик ва осойишталик доим ҳукм суриб, Аллоҳ таоло халқимизни паноҳида асрасин ! Байрамингиз муборак бўлсин !

Қанча довондан ўтиб, заҳматлар чекиб
Халқим бугун шонлисан, зафарлар қучиб
Жаҳон узра юз тутдинг, илдамлар юриб
Янгиланаётган буюк бўстоним!
Жоним ичра жонимсан Ўзбекистоним!

Боқиб сенга бугун кўзлар тўймайди
Мадҳ этмасам сени кўнглим тўлмайди
Қай фарзандинг сени кўриб суймайди
Янгиланаётган буюк бўстоним!
Жоним ичра жонимсан Ўзбекистоним!

Имкон бердинг ёшларга, қора кўзларга
Дунё аҳли тан олиб, лолдир уларга
Бўлар икки қанот, тиргак бизларга
Янгиланаётган буюк бўстоним!
Жоним ичра жонимсан Ўзбекистоним!

Олий неъмат тинчликни асра Худойим
Халқим узра нурингни таратгин доим
Тупроғи зар Ватаним, қуёшим-ойим
Янгиланаётган буюк бўстоним!
Жоним ичра жонимсан Ўзбекистоним!

Ҳар бир қаричини зарга алишмам
Қанча улуғласам сен учундир кам
Орзуйим муносиб фарзанд бўлолсам
Янгиланаётган буюк бўстоним!
Жоним ичра жонимсан Ўзбекистоним!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш