ОНАЖОН ХАЛҚИМ - ЯНА БИР УЛУҒ АЙЁМИНГ МУБОРАК БЎЛСИН!

18-11-2020, 10:00 admin Мақолалар / Янгиликлар 627

Тупроғингда унар ҳатто гиёҳлар,
Дилбандларинг юлдуз каби чарақлар.
Фарзандларинг қайда бўлса сўроқлар,
Алишмасман сени олтин-у зарга,
Меҳринг баланд доим қувватдир танга.

Паҳлавон ўғлонларинг асрайди сени
Дунё ичра танҳо, деб атайди сени
Кўкка байроғингни кўтаргай сени
Алишмасман сени олтин-у зарга
Меҳринг баланд доим қувватдир танга.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач ўзининг миллий рамзларига эришди. Халқимизнинг неча йиллик орзулари амалга ошган бу дамлар қалбларда, тарих зарварақларида бир умрга муҳрланиб қолди. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланган ўз рамзлари-байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Бу сўзлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддасида ўрин олган. Миллий рамзимиз ҳисобланган давлат байроғимиз 1991 йил 18-ноябрда қабул қилинган. Байроғимизда акс этган ранглар, ой ва юлдузлар ўзгача маъно касб этади. Унда халқимизнинг оқ кўнгиллиги, мусаффо осмонимиз, юртимизнинг ям-яшил далалари, томиримизда жўшиб оқаётган қонимиз акс этган. Ярим ой-мустақиллигимиз рамзи, юлдузлар 12 ой, 12 вилоят қадимдаги қуёш йилномасидир. Байроқ бу миллий рамзларимиздан бири. У қабул қилинган кунни байрам қилиб, қалбларимизни яшнатайлик. Чунки, Аллоҳ таоло бизга жуда кўп, ҳисобсиз неъматларни ато этди. Кундан-кунга янгиланаётган, гўзаллашиб бораётган юртимизда бундай байрамларнинг кўплаб нишонланиши қувонарли ҳол. Байроғимизни кўкка кўтараётган минглаб юртдошларимизни сафи янада ошсин. Шундай улуғ саналарни фарзандларимизга ҳам бот-бот эслатиб турайликки, улар қанча машаққатлар ортидан эришилган шундай фаравон кунларни қадрига етсин. Ахир Аллоҳ таоло ҳам Қуръон оятида: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт, 55)-дея марҳамат қилади.
Дарҳақиқат, миллий қадрятларимиз, миллий бойликларимиз, юртимизнинг чиройини қалбан ҳис қилиб униб-ўсаётган ёш авлод келажакда юртимиз байроғини яна кўкларга кўтаришда давом этишига ишонаман. Жаннатмакон юртимиз бунданда гўзаллашиб, байроғимиз кўкларда ҳилпирраб туриб қалбларимизни қувонтирсин. Юртимизга Аллоҳнинг барокатлари ёғилиб, тинчлигимиз абадий бўлсин!

Қизилтепа тумани “Хафқориёон” МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш