“Мустақиллик” байрами муборак бўлсин!.

25-08-2021, 13:11 admin Мақолалар 718

“Мустақиллик” байрами муборак бўлсин!.
Мустақиллик ўзбек халқининг азалий орзуларидан бири бўлган. Истиқлол шарофати билан халқимиз мустақиллик деган буюк неъмат бахтини кўришликка эришди. Аллоҳ бандаларига берган неъматлари ичида мустақиллик бебаҳо неъматларидандир. Ҳар бир мамлакатнинг буюклиги албатта халқнинг турмуши, тинчлиги ва фаравонлиги билан белгиланади. Мустақиллик шарофати билан бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримиз қайта тикланди, масжид ва мадрасалар биноси, зиёратгоҳ жойлар, тарихий обидаларимиз қайтадан тамирланди ва обод этилди, диний адабиётларимиз нашр қилинди. Мўмин мусулмонларнинг эмин-эркин таълим олишлари, ибодат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилди. Айниқса, юртбошимиз томонидан диний байрамларимиз хисобланган Рамазон, Қурбон ҳайити байрамларида дам олиш кунларининг белгиланиши қувонарли холатлардандир. Аҳолини турмуш шароитини яхшилаш йўлида уй-жой билан таъминлаш, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар таҳсинга сазовордир. Айниқса, келажагимиз пойдевори бўлган ёшларимизга катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг таълим тарбияси, соғлиги, саломатлигини тиклашида барча шарт-шароитларнинг муҳайё қилиб берилаётганлиги ҳақида қанча гапирсак озлик қилади. Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида бир қанча махбусларни авф этилиши, уларни ижтимоий ҳаётга мослашуви, ҳаётда ўз ўрнини топишида Президентимиз бошчилигидаги ғамхўрликлар қанчадан қанча кемтик қалбларга малҳам бўлди. Билар-билмасдан турли хил оқимларга кириб кетган, четга чиқиб кетган, тутқунликда бўлган ватандошларимизни юртимизга қайтариш, уларга яратилаётган шарт-шароитлар, қулайликлар, моддий-маънавий кўрсатилаётган ёрдамлар, уларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятга мослашувига кўмаклашиш, муаммоларини ижобий томондан ҳал этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Меҳр-1-2-3-4-5-операцияларининг ўтказилиши, ватандошларимизни юртимизга қайтарилиши фикримизнинг ёрқин намунасидир. Албатта юртимизда ҳар соҳада олиб борилаётган ислохотлар, эришилаётган ютуқлар, юртбошимиз ва раҳбариятимизнинг эътибор ва ғамхўрликлари эвазига бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Мустақил юртимизда ўз давлат тилимизга эга бўлишимиз миллатимиз ва ўзлигимиз фахри эканлиги инсонни янада руҳлантиради. Бобокалонимиз Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг тараққий этиши, юксалиши, давлат ва ҳукуматнинг бардавом бўлиши адолатга боғлиқдир”-деб таъкидлаганлар. Дарҳақиқат, юртимизнинг чирой очиб, халқимизнинг ижтимоий ахволини яхшиланиб бориши юртбошимизнинг одилона олиб бораётган сиёсатларини махсулидир. Албатта мустақиллик неъмати учун ҳар биримиз Аллоҳ таолога шукрона қилайлик. Аллоҳ Қуръони каримда “ ...агар (берган неъматларимга) шукур қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман...” (Иброҳим сураси 7-оят) - деб мархамат қилган. Шундай экан ҳар биримиз Ватанимиз, юртимиз учун қайғуришимиз, жон куйдиришимиз, унинг ривожи, тинчлиги йўлида хизмат қилишимиз барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Кечаги ва бугунги Ўзбекистонни ҳар жиҳатдан солиштириб бўлмайди. Истиқлолимиз туфайли ўзлигимизни танидик. Тинчлигимиз, озодлигимиз, ватанимиз салоҳияти орқасидан бутун дунё Ўзбекистонни таниди ва тан олди. Ён атрофдаги мамлакатларга эътибор қаратадиган бўлсак, қанчадан-қанча нотинчликлар, тўқнашувлар, вайронагарчилик, ноҳақ қон тўкишлар, тошқин, ёнғин ва бошқа офатлардан хулоса чиқариб ана шундай тинч ва осойишта Ватанда қарор топганимизга шукроналар қилайлик. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб мархамат қилганлар “Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гуёки бутун дунёни қўлга киритибди”-(Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоятлари). Аллоҳнинг ҳеч бир неъматини кичик санаб бўлмайди. Аллоҳ шукур қилган бандасига осмонлар ва ерлардан барокотлар ато этишлиги тўғрисида Ўз каломи Қурьони каримда бандаларига баён этади. Илохим Тангри таборак ва таоло юртимиз тинчлиги ва осойишталигини бардавом этсин. Юртбошимиз ва раҳбариятимизнинг олиб бораётган маъсулиятли, шарафли, савобли ишларида Аллоҳ таолонинг Ўзи куч-қувват ва зафарлар ато этаверсин. Барча юртдошларимизга мустақиллик байрами муборак бўлсин!.


Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш