Ватанни севмоқ – иймондандир!

29-03-2017, 09:31 Istamjon Khamrayev Мақолалар 3 926

Ватан ҳақида гапирилганда энг аввало, ушбу ибора қулоқларимизга жарангдор эшитилади. Ҳар бир инсон ўзи туғулиб ўсган, киндик қони тўкилган жойи-маконини севади, асрайди, у ердан узоқлашса, ватанини ва яқинларини соғинади ва уни ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қилади. Ўрни келганда қизғонади ҳам. Буларнинг барчаси замирида “ватан”, ва “ватанга муҳаббат” деган муқаддас тушунчалар ётади. Ватан меҳри аввало, инсоннинг ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган юртига меҳр-муҳаббатидир. Бошқача айтганда, уларнинг барчаси инсон туғилиб ўсган уйи, маҳалласи, қишлоғи, бир сўз билан айтганда Ватан деган тушунчада мужассамлашган. У кенг маънода бирор халқ вакиллари жамулжам яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилган ҳудудни англатади. Тор маънода киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ назарда тутилади.
Оддийгина қушга, ақлдан мосуво ҳайвонга ёки хонадонимизда учраб турадиган паррандаларга қарайлик. Булардан ўзимиз учун ибрат-намуна олишимиз мумкин. Масалан, қуш ўз инини қанчалар қўриқлашини, оддийгина мисол тариқасида йилда бир мартагина уйимизда меҳмон бўладиган қалдирғочнинг мисолида, ёки булбул учун тиканзордан кўра хуш бўладиган қафас йўқлиги ҳақиқат. Бобомиз А.Навоийнинг қуйидаги ғазали нақадар ўринли айтилган:
Ғурбатда, ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқ-у, меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар, қизил гул битса,
Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш.
Ватанни ким севади деган саволга иккиланмай “иймони комил инсон”, дея жавоб берилса ажабланилмайди. Зеро, “иймон”, “ватан”, “ор-номус” каби муқаддас тушунчалар юксак маънавиятли халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Бир инсонни ўз ватанидан бадарға қилиш, мажбурлаб чиқариб юбориш оғир гуноҳлиги муқаддас китобларда таъкидланади. Ватанни ҳимоя қилиш нақадар улуғ савоб ҳисобланса, унга хиёнат қилиш, қурол билан бостириб кириш шу қадар катта гуноҳ, энг олий жазога лойиқ жиноят ҳисобланади.
Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш бахтига мушарраф кишилар, энг бахтли кишилар қаторида дейишимиз ўринлидир. Ватаннинг сарҳадлари фақатгина қўшни давлатлар билан чегара ҳудудлари эмас, балки, унинг сарҳади икки хил маънода тушунилади. Лафзий ва маънавий сарҳадлар бор. Бу иккаласининг ҳам ўзига хос аҳамиятлари бор. Масалан, ўқитувчи ўқувчиларга билим бериб, уларни ўқитяпти, билмаган нарсаларини ўргатиб улардаги илмсизликни кетказиши, шифокорлар эса, кишиларнинг дардини аритиб, уларга ҳаётда соғлом турмуш тарзини кечиришлари учун жон куйдиришлари ҳам ватан ҳимояси, қалқони ва таянчи ҳисобланади. Чунки, ўқитувчилар маънавий сарҳадларни ҳимоячилари бўлса, шифокорлар тиббий саломатликни ҳимоячилари бўлса, демакки буларнинг ҳаммаси маънавий сарҳадларни ҳимоячилари саналади.
Лафзий сарҳадлар деганда ҳаммамиз кўриб турганимиздек ва юқорида айтиб ўтганимиздек, юртнинг чегараларини тушунамиз. Буни албатта бунга муносиб бўлган баҳодирлар қўриқлайдилар. “Ватанни– мардлар қўриқлайди” дея доно халқимиз бежиз айтмаганлар. Ватан ҳимояси йўлида ухламасдан пойлоқчилик қилган кўз эгасини дўзах оташи ҳам куйдирмас экан.
Киши ўз олдига албатта маълум мақсадларни қўйиб яшайди. Унга эришиш йўлида ҳар ким турлича йўлларни қўллайди. Аммо азизларимиз, алломаларимиз эса бунга ҳам маслаҳат берганлар ва керакли бўлган йўлларни тавсия қилиб кетганлар. Саъдий Шерозий ўзининг қуйидаги мисралари билан бу борада катта намуна бўлганлар.
Яхшилик кетидан агар чопарсан,
Истагинг, бахтингни шунда топарсан.
Буюк шоир ва саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳам Ватанни қадрини англашга ёрқин мисол бўла олади. Ўз даврининг йирик ва қудратли давлатларидан бири – Ҳиндистондек мамлакат ҳукмдори бўла туриб, бир умр Андижонни, сўлим Фарғонани, бобокалонларидан мерос Самарқандни қўмсаб ўтади, ижодининг салмоқли қисмида Ватан соғинчи иси уфуриб туради.
Қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган ночор инсон, ёки ёши бир жойга етган қария ҳам ватанимиз, юртимиз тинчлиги ва равнақи учун хайрли ва баракали дуоларни қилиб, қодир бўлганда мен ҳам шундай, балки бунданда яхшироқ хизмат қилардим, деб яхши ният қилиши билан ҳам ватанга хизмат қилиши ва ниятига яраша хизмат қилганлик савобини олиши мумкин экан.
Мулоҳазаларимизнинг интиҳоси ўлароқ, ватанга бўлган муҳаббатни янада ошириш, унга бўлган садоқатни мустаҳкамлаш, халқнинг эртаси учун қайғурадиган ёшларни тарбиялашда, ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда Аллоҳ таолодан барчамиз учун мадад сўраймиз!

Ислом БЎТАЕВ
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш