Фаровонлик

24-02-2017, 10:28 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 2 034

Дунё кенг, унда миллат-элатлар кўп, ҳар бирининг ўз урф-одати, ўз маданияти ва ҳар бир халқнинг ўзига яраша хослиги бор. Лекин дунёда инсонлар қалбини бирлаштириб турувчи шундай туйғу борки, бу одамларнинг миллатидан, эътиқодидан, маданиятидан қатъи назар, уларни туғилиб ўсган тупроғига ипсиз боғлаб туради. Бу Ватан туйғусидир!
Она Ватанимиз шу пайтгача қанча-қанча зулм ва ситамларни кўрди. Совет даврида алдамчи шиорлар остида бизларнинг оталаримизни хорлашди, ўтмиши йўқ, қолоқ деб хорлашди, оналаримизни устидан кулишди, маданиятсиз, деб ҳақоратлашди.
ҲИКОЯ: Жомий ҳазратлари бир ибратли ҳикояни келтирадилар: “Қишлоқ этагига туташган тоғда бир гала каклик тонгдан бери чуғурлашишади. Улар кенглик, тоза ҳаво, эркинлик ҳар куни байрам эди. Қуёш кўтарилиш билан қишлоқдаги хўрозлар ҳам бошпаналаридан чиқиб, ахлатхоналарни титиб, ғурур билан қичқириб қўярдилар. Бу ҳолни кўриб турган бир каклик кулди ва гердайганича ахлат титаётган хўрозга деди: “Эй кеккайган нодон, бир ҳовуч дон учун одамларга асир бўлиб ўтирибсан-а! Шу ахлатхонани ўзингга жаннат деб биласан. Ахлатхонадан қутулсанг-чи!”
Бу зарбул масалдан Абдураҳмон Жомий ҳазратлари шундай ҳикматни айтмоқчилар: “Эй Инсон! Бу дунёда ўзинг учун энг азиз бўлган озодлигингни бир ҳовуч емишга сотма. Доим озод яша ва озодликни сев! Аллоҳ таоло сени озод қилиб яратди. Бир ҳовуч емишга алданиб, азиз ҳаққингни сотма!”
Аллоҳга шукрлар бўлсинким, ота-боболаримизнинг асрий орзулари мана бу кунларда ушлаб турибди. Ҳар биримиз ҳур ва эркин, ўзимизнинг еримизга ўзимиз эгалик қиламиз, ўтмишимиз тарихи ҳақиқатлари рўёбга чиқаяпти ва энг асосийси иймонимиз, динимиз ўзимизга қайтди. Шўролар даврида халқимиз ўз Ватанида ғариб эди, юқоридагилар ўзларини меҳрибон қилиб кўрсатса-да, аммо ҳукм уларнинг қўлида, халқимизнинг қиладиган меҳнатининг самараси бошқаларнинг дастурхонида турарди. Бугунги кунда келиб ҳар ким ўз халқи учун, ўз Ватани учун, ўз дастурхони учун меҳнат қилмоқда.
Бобо калонимиз Алишер Навоий айтганларидек:
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш
Гар олтин қафас ичра қизил гул бутса
Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш
Ватан ҳар бир инсон учун энг қадрли ва энг суюкли бўлган даргоҳдир. Мусулмон ўзи учун қадрли ва суюкли бўлган, унинг бағрида киндик қони тўкилиб туғилган, у жойда тарбия топган, болалик, ёшлик ва ўсмирлик чоғларини эслатиб турадиган, ўзи учун яшаш маскани бўлган, ота-она, қавм-қариндош ва дўсту-ёрлари билан ҳаёт кечирган жойга барча нарсасини тақдим қилишга тайёрдир.
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳам ватанга муҳаббат қўйишликка далолат қиладиган ҳолатлар ривоят қилинган. Ривоят қилинишича Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Варақа ибн Навфалдан “Сизни ёлғонга чиқаришади, сизга азият беришади ва сизни яшаб ўсган юртингиздан чиқариб юборишади”, – деган сўзларни эшитганларида, безовталаниб “улар мени чиқариб юборадиларми?”, - деган эканлар.
Суҳайлий р.а. ушбу ҳолатни ватанга муҳаббат ва ундан ажралишни эса машаққат эканлигига далил қилиб шундай дейдилар: Варақа ибн Навфал “Сизни ёлғонга чиқаришади” деганда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳеч нарса демадилар. “Сизга азият беришади” деганда ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар. “Сизни яшаб ўсган юртингиздан чиқариб юборишади” деганда эса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам безовталаниб “улар мени чиқариб юборадиларми?”,-дедилар. Безовталаниб айтган бу сўзларидан яшаб турган ватанларига нисбатан муҳаббатли эканлиги зоҳир бўляпти.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтган эканлар: “Инсон ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Ватанни севмоқлик қалбдаги асл, туғма табиатдир. Туғма табиат инсонни ватанида яшаб турганда хотиржам, ундан йироқда бўлганда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди.”
Анбиёлар тарихига назар соладиган бўлсак, барчалари ўз Ватанларини, ўсиб улғайган ерларини ардоқлаганлар: Юсуф алайҳиссалом ватанларига бўлган муҳаббатларидан тобутлари-ни оталарининг мақбараларига олиб боришни васият қилган эканлар.

Нурота туман “Осиёбаланд” масжиди
имом хатиби Саидов Рустамскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш