Ватан ҳимояси, тинчлиги учун хизмат қилиш – ибодатдир

14-01-2019, 09:47 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 751

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Кимики эрталаб дунёдан хафа бўлиб уйғонса, Аллоҳнинг ғазабида уйғонибди. Кимики эрталаб озгина қийинчиликларга ношукрлик қилиб турса, ношукрчилиги Аллоҳга етади”.
Парвардигоримиз Ўзининг китобида шундай марҳамат қилади:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
“Роббингизнинг (бу сўзлар)ни эсланг: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ الصِّحَّةُ وَالْفَرَاغ .
“Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”.
عَنْ سَلَمَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ مِحْصَنٍ الأَنْصَارِىِّ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ مُعَافًى فِى جَسَدِهِ آمِنًا فِى سِرْبِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا . " حِيزَتْ جُمِعَتْ"
“Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулик бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”.

Кишининг уйига, оиласи, бола-чақасига биров хавф солмаса, тинч-хотиржам бўлса, соғ-саломат бўлса, дарди йўқ бўлса, ейдиган таоми бўлса, бундай одам ниҳоятда улуғ бир бахт-саодатга эришган бўлар экан. Учта улуғ неъмат зикр қилинмоқда: тинчлик-омонлик, соғ-саломатлик ва етарли таом. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонни бу дунёдаги энг яхши ҳолати мана шу уч нарсага эга бўлишлиги демоқдалар. Шу нарсаларга эришган одам “аҳволим ниҳоятда яхши” деб шукр қилиб юрса арзийди. Агар бундай қилмасак ношукрчилик қилган бўламиз. Чунки ватанимиз тинч, ҳалқимиз хотиржам. Бу тинчлик учун ватанимизнинг мард ўғлонлари кеча-ю кундуз ватанимиз сарҳадларида посбонлик қилиб, улуғ хизматларни адо этмоқдалар. Ватан посбонларимизнинг бундай улуғ хизматларини қадрлаб, уларнинг ҳаққига дуода бўлишимиз, уларга ташаккурлар айтишимиз лозимдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида марҳамат қилиб айтади:
عَنْ أَبِى سَعِيدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- مَنْ لَمْ يَشْكُرِ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرِ اللَّه
“Ким одамларга шукр қилмаса, Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди”.
Юқоридаги зикр қилинган, хоссатан бизни ватанимизга, халқимизга берилган неъматларнинг барчасига шукрда бўлишимиз Аллоҳ насиб этсин.
Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу, унинг жонажон Ватани бўлиб, у жой жуда қадрли ва қимматли даргоҳ бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир. Мана шундай улуғ масканни ҳимоя қилиш, тинчлик-хотиржамлигига хисса қушиш улуғ савобли ишлардандир.
Ҳадиси шарифда:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِلَيْلَةٍ أَفْضَلَ مِنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ حَارِسٌ حَرَسَ فِى أَرْضِ خَوْفٍ لَعَلَّهُ أَنْ لاَ يَرْجِعَ إِلَى أَهْلِهِ .
“Лайлатул Қадрдан ҳам афзал бир кеча борлигининг хабар берайинми?! У шундай бир кечаки хавф-хатарли ерда ўзининг аҳлини, ватанини ҳимоялаш учун қўриқлайдиган қўриқбоннинг кечаси”
деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мархамат қилганлар. Бошқа бир ҳадисда эса:

عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِىِّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : مَنْ رَابَطَ يَوْمًا وَلَيْلَةً فِى سَبِيلِ اللَّهِ كَانَ لَهُ أَجْرُ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ وَمَنْ مَاتَ مُرَابِطًا جَرَى لَهُ مِثْلُ الأَجْرِ وَأُجْرِىَ عَلَيْهِ الرِّزْقُ وَأُومِنَ الْفَتَّانَ .
“Кимики бир кеча-кундуз Аллоҳ йўлида Ватанини қўриқласа, худди бир ой кундузи рўза ва кечаси ибодат билан ўтказгандай ажрга эга бўлади. Энди Ватанини ҳимоя қилиб қўриқлаётган ҳолида вафот этса, қиёматга қадар унга савоб ёзилиб туради ва қабрдаги азобдан қутилиб, жаннатдаги ризқдан ризқланиб туради”
дейилган.
Кейинги пайтларда дунё манзарасида кўплаб инсонларнинг яшаб турган ватанлари вайронага айланиб бораётганлиги, бу вайронкорлик оқибатида қурбон бўлаётганлар ёш болалар, ҳатто эмизикли гўдаклар, оналар, қариялар, турли тинч касб эгаларидир. Бу хилдаги ишлар жамоат транспортларида, ишхоналарда ёки оддий хонадонларда ёки тинч аҳолини гаровга олиш ишлари, отиб ўлдириш, ҳаттоки Сурия ва Ироқда одамларни тириклайин кумиш, бўғизлаб ташлаш, электр токи орқали амалга ошириши билан намоён бўлмоқда.
Бу хуружни қилаётган бетавфиқ нотавонлар ўзларининг бу ишларини Ислом йўлида қилишаётганини даъво қиладилар. Улар ўзларини мусулмону, бошқаларни кофир деб атайдилар. Улар ўзларини “мужоҳид”, ўзларидан ўлганларини “шаҳид” деб атамоқда.
Аммо, динимиз Ислом дини инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсоният бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир. Ислом дини Аллоҳ таоло томонидан инсониятнинг ҳаётини, ақлини, динини, наслини, молу мулкини муҳофаза қилиш мақсадида жорий қилинган диндир.
Худои таоло дейди:
مَن قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا
“Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади”.

Ислом динимиз ҳар бир жонни жуда қадрлайди, хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ ғайри дин бўлсин, қандай ирққа тегишли бўлмасин, қайси миллатга тегишли бўлмасин, барибир барча-барчасини ардоқлайди. Бир беайб инсонни ўлдириш бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят ҳисобланади.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو - رضى الله عنهما - عَنِ النَّبِىِّ - صلى الله عليه وسلم - قَالَ مَنْ قَتَلَ مُعَاهَدًا لَمْ يَرَحْ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ ، وَإِنَّ رِيحَهَا تُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ أَرْبَعِينَ عَامًا .
“Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳидламайди. Албатта, унинг ҳиди 40 йиллик масофадан келиб туради”.

Уламоларимиз дейдилар, Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу муборак лафзлари билан шу нарса маълум бўлаяптики, кофир бўлса ҳам, инсон жони Ислом наздида қанчалик қадр-қийматга эга эканини кўриниб турибди. Ушбу жиноятга қўл урган одам жаннатга кириб, ундаги хушбўй мушку анбарлардан ҳидлаш, лаззат олиш у ёқда турсин жаннатнинг умумий ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Яъни жаннатни кўролмайди ҳам.
Бас шундай экан, ҳар бир мўмин мусулмон ўзи билан тинч-тотувликда яшамоқчи бўлган ҳар бир ғайридиннинг ҳурматини жойига қўйиши, унга зинҳор ёмонлик қилмаслиги зарур. Бу Пайғамбаримиз с.а.в.нинг кўрсатмаларидир.
Мана шу ўринда 2016 йилда Туркияда амалга оширилган давлат тунтариш оқибатида қанча инсонлар халок бўлди. Ватан хоинлари қулга олинди. Ватан хоинларидан биронтаси вафот этадиган бўлса Туркиядаги мавжуд қабристонларга дафн қилиш тақиқланди. Ватан хоинлари учун алоҳида қабристон “Хоинлар қабристони” ташкил этилди. Ватан хоинларини жаноза намозларида ҳаттоки қавми-қариндошлари ҳам иштирок этишдан бош тортди. Чунки, ватан хоинларининг дунёдаги жазоси шу бўлса, охиратда эса аламли азоблар кутиб турибди.
Ҳурматли азизлар! Ватан - қандай ҳам муқаддас даргоҳ. Албатта Ватан ҳар бир инсонни ор-номуси, шаъни, ғуруридир. Шундай тўйғуларни ҳимоя қилиш, асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шу ўринда ҳушёр бўлиш, огоҳ бўлиб яшаш, юртмиздаги улуғ неъмат тинчлик-хотиржамликни асраш даркор. Мана шу йўлда кеча-ю кундуз хизмат қилаётган барча посбонларимизни Аллоҳ таоло Ўз хифзу ҳимоясида омон асрасин, улкан ажру мукофотлар билан сийласин.

Бобоназаров Сайдулла
"Мавлоно Ориф Деггароний" масжиди имом-хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш