Фарзанд тарбияси.

28-01-2021, 18:25 admin Мақолалар 1 743

Фарзанд тарбияси.
Ота-она билан фарзанд орасидаги дўстлик болада панду насиҳатни қабул қилиш қобилиятини ҳамда психологик истеъдодини оширади. Руҳий тадқиқот натижаларига кўра, инсон феъл атворининг саксон фоизи, у беш ёшгача бўлган даврда шаклланиб, улгурар экан. Айни шу даврда ота-онанинг тарбиядаги эътибори, оилавий муҳитнинг соғломлиги фарзанд камолида катта аҳамият касб этади.
Аллоҳ таоло айтади:("Васийлар) мабодо заиф норосида фарзандларни қолдириб,(Вафот этганларида ўзлари ҳам) улардан хавотир олганлари каби,(ўзига етимларнинг ҳаққини ейишда) Аллоҳдан қўрқсинлар ва уларга тўғри гапирсинлар".(Нисо 9 оят.) Ота-она бола учун зарур бўлган, мафаатли машғулотлар, боланинг онгини ривожлантирувчи билмлар билан қизиқтириш шарт. Агар мураббий ёки ота-она фарзандига бир лаҳза эътиборсиз бўлса, фарзандлар тарбияси бузилиб кетади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларки: "Ҳар бир туғиладиган бола фитратда туғилади", яъни ҳар бир бола покиза гуноҳсиз бўлади.
Тарбия боланинг ота-онасини танлашдан бошланади, чунки Росули Акрам алайҳис салом айтганлар: "Муносиб келин-куёв танлангларки ирқ ўтувчидир". Яъни ота-онанинг феъли болага ўтади, шунинг учун бола яхши тарбияли бўлиши керак. Онаси насл насабли, покиза дин-диёнатли бўлса, отаси ҳам шундай бўлса, албатта насл-насабига тортади, ундан қочиб кетолмайди. Ота-она энг аввало фарзандига ўзи ўрнак бўла олиши керак. Шу боис ҳам, ота-она бўлиш катта маҳорат талаб қилади.
Навбаҳор тумани" Оқолтин"МФЙ отинойиси Ҳаккиева Ойсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш