«ЖАННАТ ЭШИГИНИ ОЧУВЧИ БУ КИЗЛАРИМИЗ».

8-06-2021, 15:32 admin Мақолалар 657

«ЖАННАТ ЭШИГИНИ ОЧУВЧИ БУ КИЗЛАРИМИЗ».

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Ўғилдек неъматни берганда Аллоҳ
Давлатни бошингдан сочиб қўяркан
Қизалоқни бандага айласа раво
Жаннат эшикларин очиб қўяркан.

Мана шу тўртликдан ҳам шуни билсак бўладики, бизга у дунёда жаннат эшикларини очувчи бу қизларимиз эканлигини. Жаннат эшикларини очилиши учун биз хозирги кунда қизларимизга қандай тарбия бераяпмиз?
Ўғил-қизларимизни ва невараларимизни тарбиясига биз масъулмиз. Айниқса қизларимизга. Уларга яхши тарбия бериб, одобли, иболи, ҳаёли, оқила, билимли, бўлишида бефарқ бўлмаслигимиз керак. Уларни оилада, кўчада, мактабда, ва жамоат жойларида юриш-туриши, ўзини тутиши, кимлар билан дугона бўлган ҳаммасини эътибордан четда қолдирмасак, келажакда яхши бир касбга йўналтириб, касб эгаси бўлишига ва бизни мана шу йиллар давомида берган тарбиямиз сабаб келажакда яхши ҳар тамонлама мукаммал бир оила бекаси бўлишида уларга тўғри тарбия бериш ҳар бир ота-онанинг бурчидир.
Кўпчиликка уларни аввало муомиламада ниятини оширишингиз лозим. Ота-онага, қайнона-қайнотага, ака-укага, опа-сингилга бўлган муносабатини ўргатишимиз лозим. Ҳар бир қиз бола ота уйидан мана шу нарсаларни ўрганиб турмуш қурса турмуши албатта яхши ва чиройли бўлади.
Бугунги кунимизга қарасак айрим қиз-жувонларда ибо йуқ, ҳаё-иффат йўқ. Келишмовчилик бўлган хонадонларга кирганимизда ҳеч кимга қулоқ солмаслиги, ҳеч кимга сўз бермай, қайнона-қайнотани менсимаслик, эрга бўйсинмасдан бехурматлик қилишларга кўп дуч келамиз. Эрни ота-онадан ажратиб олиб чиқиб кетиш холатлари кўп учрайди. Азизларим эрга итоат қилмасдан бунчалик худбин, беҳаё бўлишлик ҳаммаси фарзанд тарбиясига вақтида беэътиборликдан, кўп раъйига қараб ўз холига қолдириш оқибатидир.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтадилар "Агар бирор кишининг бошқа кишига сажда қилишга буюрганимда хотиннинг ўз эрига сажда қилишни амр этардим" (Имом Ибн Можа ривоятидан)
Ҳар бир ота-она фарзандига, айниқса қиз фарзандга бошда тарбияни яхши, ўринли қилса, яхши касб-ҳунарлиқилса, хаёли- иболи қилиб, ҳар бир кишини хурмат-иззат- ини жойга қўядиган солиҳа, Аллох йулида юрадиган фарзанд қилиб тарбия олган ҳар бир қиз ота-онага жаннат эшигини очади, алхамдулиллаҳ.


Кармана тумани "Дустлик" МФЙ отинойиси: Нафасова. Г. Х
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш