Фарзанд-улуғ неъмат!
Бежизга уламоларимиз фарзанд улуғ неъмат эканлигини таъкидлашмаган. Бизни ота-оналик бахтига эриштириб, ҳисобсиз қувончу шодликка бурковчи бу неъмат учун шукроналар келтиришимиз зарур. Афсус бу неъматни оёқ ости қилаётганлар Аллоҳ таоло олдида қандай жавоб бериши ҳақида ўйлармикин? Уч қиз билан ота уйига яшаётган аёлнинг аҳволи Аллоҳга аён. Кичкина ҳовли унда ота-она, укаси келини ва фарзанлари билан бирга яшамоқда. Фарзандлари мактабга боради. Уларни тўлиқ таъминлаш ва ўзининг муқим яшаш жойига эга бўлиши учун ким қайғуриши керак. Ота уларга моддий жиҳатдан ёрдам бериш ўрнига иш ҳаққини оз ҳисоблатиб олган. Уй-жой, машина ва кўзга кўринган бойлигини яқинлари отига ўтказиб қўйган. Фарзандлари, уларнинг келажаги уни ўйлантираётгани йўқ. Энг ачинарлиси эр хотин ажралиб кетишига қиз фарзанд кўрганликлари сабаб бўлмоқда. Динимиз равнақ топиб, инсонлар ҳаёти тубдан ўзгараётган бир пайтда бундай илмсизлик оқибатида азият чекаётган аёл ва бегуноҳ фарзанллар тақдири кишини ўйлашга мажбур этмоқда. Қачонгача тақдиримиздан нолиб, бошқалар бахтсизлиги эвазига бемалол ширин ҳаёт кечириб яшаймиз. Заррача виждон азоби бўлмас экан, унда барчаси Аллоҳга ҳавола. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Осмонлару ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У хоҳлаганига қиз, хоҳлаганига ўғил ҳадя этур ёки уларни ўғил- қиз аралаш (эгизак) қилади, хоҳлаганини эса бепушт қилиб қўяди. Албатта У (барча нарсани) Билгувчидир.(Хоҳлаган нарсани яратишга) Қодирдир" (Шўро, 49-50).
Дарҳақиқат, ўғил-неъмат, қиз-раҳмат ! Насл, сулола давомчиси бўлган қизлар Аллоҳ таолонинг улуғ раҳматидир. Бу раҳматдан юз ўгириш, Аллоҳнинг тақдирига қарши бориш ношукрликдир. Уларнинг уволига қолишдан ва Аллоҳнинг ғазабидан қўрқайлик. Ўзимизни тафтиш қилиш ва тавба қилиш онларини яна гуноҳу маъсиятга тўлдириб, тўғри йўлдан адашмайлик. Аллоҳ барчамизни ҳидоят йўлига бирлаштириб, қалбимизни нури ила ёритсин!
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мукаррам Файзиева.