ОИЛАДА ЭРКАКНИ ЎРНИ БЎЛСИН.

14-05-2022, 22:41 admin Мақолалар 417

ОИЛАДА ЭРКАКНИ ЎРНИ БЎЛСИН.
Оила бу ибора жуда катта маънога эгадир. Йигит билан қиз турмуш қуришгандан кейин бир оила бўлади. Ёш қизларимизга оилани муқаддаслигини, энди ўша хонадон унинг бир умрлик қўрғони эканлигини, қайнота ва қайнона эса ота ва она ўрнида эканлигини уқтиришимиз лозимдир. Турмушда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкинлигини ва сабр қилганга Аллоҳ унга ажрини беришлигини билишлари керак. Минг афсуслар бўлсинки ҳозирги вақтга келиб қизларимиз орасида ўта сабрсиз ва катталарга ҳурматсизлик учрамоқда. Натижада ажримлар сони кўпайиб болалар ота меҳрини ҳис қилмай улғаймоқда. Албатта ота она бағрида тарбия топган бола билан бу болалар орасида фарқ бўлади. Кўнгли ўксик ва аламзадалик билан улғаяди. Натижада ота онасига нисбатан болада нафрат туйғуси юзага келади. Хар хил оқимларга осонгина қўшиб олиш қўл келади. Бола тарбиясида отани ҳам онани ҳам ўз ўрни бор. Шунинг учун оналаримиз қизларини узатишдими кейин уни оиласига аралашмасликлари керак. Ажримларни аксарият холларида қизни онаси сабабчи бўлмоқда. Эркакларимиз ҳам оилани устуни эканликларини унутмасликлари ва ўз ўрнини яъни ваколатини аёлига топшириб қўймасликлари лозим. Шундагина ажримлар сони камайган бўлармиди. Қизларимизни қайноналари ҳам ўз ўрнида келинини қизлари ўрнида қабул қилишлари керак. Агар келинни айбини қидираверса айб чиқаверади. Билмаганини ўргатиб келинга меҳр беришлари лозимдир. Ҳаттоки ақлсиз итга меҳр кўрсатсак бизга ўрганиб уйимизни қўриқлайди.Ахир келин ҳам кимнингдир жондан азиз фарзанди эканлигини унутмасликлари керак. Демак фарзандларини тақдири ота оналарга боғлиқ экан ёшларга тўғри йўл кўрсатишлари лозим. Ҳеч қайси оилада эркак қадрсиз бўлмасин.Шу муҳитда вояга етаётган фарзандлар ҳам ўз оилавий ҳаётида шу тартибни қўллайди яъни эркакни ҳурматини жойига қўяди.Илохим ҳамма фарзандлар ўз ота онаси бағрида яйраб улғайишсин .
Эркакларимиз доимо соғ-саломат бўлиб оиламизни устуни бўлиб юришсин.

Азамат МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш