Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн. Ўз бандаларини гўзал суратда яратиб, қўшша-қўшша ўғил-қиз неъматлари билан сийлаб қўйганзот Аллоҳ субҳаналлоҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Фарзандларингизга илм ўргатинглар ва одобини гўзал қилинглар дея хитоб қилган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. Неъматларнинг ичида энг улуғларидан бири фарзанд неъматидир. Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак хадисларида: “Солиҳ фарзанд жаннат райхонларидандир”-деганлар. (Имом Аҳмад ва Ибн Можа). Шунинг учун ҳам ёш чақалоқни қўлимизга олиб эркалатганимизда ундан ниҳоятда хушбўй ҳид келишини биламмиз, бу албатта жаннат ҳидларидир. Туғилган чақалоқ бизга, Аллоҳ берган омонатдир. Улуғларимиз “Кўнгил боғининг меваси фарзанд эрур” дейишади.
Бу дунёда ҳар қайси ота-она, авваломбор болаларини ўстириш, вояга етказиш, уйли-жойли қилишдек эзгу ниятлар билан яшайди. Ота-боболаримиз таълим тарбияни оиладан бошланглар, фарзанднинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, меҳнаткаш, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб тарбия топмоқлигига эътибор қилинг деб таъкидлаган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ота ўз фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарсани мерос қолдира олмайди”-деганлар. Она эса уни иложи борича икки ёшигача кўкрак сути билан озиқлантириши лозим. Чунки она сути фарзанд учун бошқа ҳар бир сунъий сутлардан фойдали ва афзалдир.
Ҳар бир она ўз фарзандини ёшлигиданоқ тўғри ва соғлом тарбия қилиб одоби ва хулқини гўзал қилиб она Ватанимизни келажаги учун буюк алломалар қилиб вояга етказиб бериши керак. Биз хоҳлаймизки, тарбиялаган фарзандларимиздан келажакда, Алишер Навоийлар, Темурийлар, Бобурлар, Бибихону, Зулфиялар етишиб чиқишини хоҳлаймиз, албатта. Шунинг учун ҳар бир ота-она фарзандларини турли ёт ғоялар ва мафкуравий тажовузлардан ҳимоя қилиш керак. Чунки хозирги ўта глобал таҳликали замонда, турли бузғунчи, ўз Ватанига хиёнат қиладиган гуруҳларнинг асосий мақсади ёшлар онгини заҳарлаб, ўз комига тортишдир.
Ҳар бир ота-она фарзандига андозадир. У қайси эътиқодда ва тушунчада бўлса, фарзандлар ҳам унинг орқасидан эргашадилар.
Ота-она фарзандлари учун гўзал намунада бўлса, фарзандлар ҳам ота-онага ўхшаган улуғ инсонлар қаторида бўламан деб билимли ва меҳнатсевар бўлишга интилишади.
Шундай экан азизларим, фарзандларимизнинг қалбига фақат яхшилик ва маърифат уруғини сепайликки, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам юзимизни мунаввар қилиб, бошимизга жаннат тожларини кийдирадиган, бизнинг азиз ва меҳрибон фарзандларимиз бўлсин, илоҳим. Омин.

Кармана тумани Дўстлик МФЙ отинойиси Гуландон Нафасова