"Оила муқаддас"
Азал-азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналган.Оила қуриш Исломдан олдин ҳам бўлган.Оилада, жамиятда аёл шани,қадри ўз ўрни ва мавқеига эгадир. Агар аёл соғлом бўлса, оилада соғлом бола туғилиши, жисмоний, маънавий баркамол авлодни вояга етказиши мумкин.Бу эса келажак авлод учун зарур.Муқаддас динимиз таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъмат бўлиб, ота-оналар унинг қадрига етиши, шукур қилиши ва фарзандлар олдидаги бурчларини адо этишлари керак.Ҳар-бир ота-оналар аввало фарзандларига чиройли исм қўйишлари, яхши тарбия бериб, ота-онасига муносиб ўғил-қизлар қилиб вояга етказишлари лозим. Агар оилада ота-она ҳалол, содда, меҳрибон ва энг муҳими вафодор бўлсалар фарзандлар ҳам шундай улғаядилар.Натижада оилада осойишталик ҳукм суриб, сермазмун ва сермаҳсул ҳаёт кечиришга, хато-камчиликларда, тойилишларда биргаликда ҳамжиҳат бўлган ҳолда чиқиб кетишади.
"Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди".(Термизий ривояти).Аввало, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг барқарорлиги, ундаги соғлом муҳит энг муҳим омиллардан саналади.Шу боис оилада эрни ўрни, аёлни ўрни жой-жойида бўлиши лозим.Эр-хотин орасидаги ўзаро ҳурмат ва тотувлик, эркак киши ўзининг оила устуни экани, раҳбарлик масъулиятини ҳис этиши, аёл кишининг оила ички ҳолатларига масъуллигини ҳис қилган ҳолда, ота-она фарзандларига адолатли бўлиши, шу билан бирга фарзанди ҳам ота-оналарига яхшилик қилишлари керак.Ана шундагина оилада соғлом муҳит вужудга ва фарзандлар одоб-ахлоқли, эл-юртга хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга етишади.
Оилада эр-хотинлар бир-бирларига муносиб бўлишлари, бир-бирларини ҳурмат қилишлари, оила ишларида бир-бирларига ёрдам беришлари лозим.Шу билан бирга Ислом таълимотига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан инсоният наслини давом эттириш мақсадида қурилади.Зеро, оила катта жамиятнинг кичик бир бўлагидир.
Пайғамбар(алайҳиссалом) бир ҳадисларида: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас (яъни, умматимдан эмас)", деганлар.
Никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таоло буйруғи, Пайғамбаримизнинг(алайҳиссалом) суннатларидир.
Конимех тумани бош отинойиси: Л.Бобоназарова.