Қиз бола-бўлғуси она.
Аввало ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ таолога ҳамд, икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан кўп дуруди саломлар бўлсин.
Аввалом бизга ўғил-қиз фарзандларни энг олий неъмат қилиб берган Аллоҳимга шукроналар айтайлик.
Нима учун оилада қиз фарзанд дунёга келса норози бўлиб эркаклар аёлидан ранжишади. Ахир қиз фарзандни ҳам Аллоҳ таоло бизга яъни суйган бандаларига инъом этдику, қиз, ўғил фарзандга зор бўлиб юрганлар қанча.
Менга қиз фарзанд туғиб бердинг деб баъзи хонадонларда эр ва хотин ажрашиб кетиш ҳолатлари бўлиб туради.
Буюк ватандошимиз Абу Мансур Матуридий "Таъвилоту аҳлис сунна" тафсирида Шуаро сурасининг 49-50 оятларини шарҳлаб бундай ёзадилар: "Фарзандлар хоҳ қиз бўлсин хоҳ ўғил Аллоҳ таолони ҳадяларидир биз у ҳадяларини шукур ва миннатдорлик билан қабул қилишимиз лозим.
Қиз бола тарбияси жуда нозик, уларга илм, касб-ҳунар ўргатайлик, хулқини чиройли қилиб тарбиялайлик. Унинг онгига оила муқаддас эканлигини ёшлигидан сингдириб борайлик. Қизларимизга ҳар хил шириринликлар (пазандаликни) ҳар хил таомларни мазали қилиб тайёрлашни, тикувчиликни ва кўпдан кўп ҳунарларни ўргатамиз, ўқимишли қиламиз ва менинг қизим турмуш қуришга тайёр деймиз биз оналар. Лекин қизимизни турмушга бергач кўп ўтмасдан келишмовчиликлар бошланяпти. Эрга, қайнона, қайнотага ва эрни барча яқинларига муомиласи чиройли бўлишини, катталарга ҳурматда кичикларга иззатда бўлишликни ўргатмадик азизларим. Бетга чопар, гапдан қолмаслик катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳатто шу сабаб оилалар ажрашиб ҳам кетиши мумкин. Аллоҳ ўзи асрасин.
Яна энг асосийси қиз болани ёшлигиданоқ соғлиғига жиддий эътибор бериш лозим. Чунки у бўлғуси онадир.
Қиз болага оиладаги муҳит ҳам катта таъсир қилади.Яхши томонга ҳам ёмон томонга ҳам ота-онанинг ўзаро муносабати ва иноқлиги унинг аҳлоқини белгилаб беради, яъни яхши томонга. Агар оилада она устун бўлса, оилада отани ҳурмати, ўрни бўлмаса, буни кўриб ўсган қиз ҳам турмушга чиқгач, у ҳам онасига ўхшаб ёмон ҳулқи бўлади яъни, эрини менсимай қўяди, оилани ўзи бошқаришга ҳаракат қилади. Бундай ҳолатга ҳар қандай эркак ҳам кўнавермайди.
Шундай экан азизларим қизларга чиройли, одобли-аҳлоқли тарбия бериб илмли, билмли, ўқимишли қилиб тарбия қилайлик. Бизни ҳар биримизни Аллоҳ ўзини тўғри йўлдан адаштирмасин омин ! "Дўстлик " МФЙ отинойиси Г. Нафасова.