ОИЛА МУҚАДДАС ҚЎРҒОН.
Балоғат ёшига етган ҳар бир йигит-қиз эртами кечми турмуш қуради. Унда эрнинг ҳам аёлни ҳам ўз бурчи ва ўз ўрни бор, оилада анашу вазифалар ҳисобга олинса, ўша оилада бир бирига ишонч руҳи ҳукм суради. Албатта хаётнинг ташвишлари кўп, бироқ эр хотин уларни бирга аҳил ҳамжиҳат бўлиб енгиши керак. Тан олишимиз керак, кейинги пайтларда ёшларимиз оила деган муқаддас даргоҳнинг қадрига етмаяптилар. Йигитларимизнинг мустақл фикри йўқлиги, эрлик масъулиятини ҳис этмаслиги, оталик вазифасини, рўзғор юритишни билмасликлари сабабли, қизларимиз эса рўзғор тутишда, уйдагиларга бўлган муомила савияси, одоб аҳлоқни меъёрда эмаслиги сабабли ажримлар кўпайиб бормоқда. "Оила муқаддас қўрғон"-дейди ҳалқимиз, муқаддаслиги шундаки икки инсон тақдири илоҳий ришта билан боғланади. Қўрғонга қиёсланишининг боиси, оила ўзаро розилик ва ишонч асосида қурилади. Эркак киши бахтли қилиш учун оила қуради, аёл эса бахтли бўлиш учун турмуш қуради. Совчи юборишдан олдин келин томоннинг етти пушти суриштирилади, сабаби турмуш қурилгандан кейин камчилигини топиб, можаролар чиқармаслиги керак. Ким ҳам оиласини бузлишини хохлайди дейсиз, албатта ҳеч ким, кўнглида ярашиш истаги билан яшайди. Худди шундай оилалардан бир нечтасини биз каби отинойилар, маҳалла мутаҳассислари маҳалла фаоллари, яраштиришга муваффақ бўлдик. Арш ларзага келмаслиги учун, ҳаммамиз чин дилдан хизмат қилиб, уларнинг хурсандчиликларига шерик бўламиз. Муқаддас риштани бузиш, Аршни ларзага келтиради, ниятимиз оила қўрғонига дарз кетмасин. Барча оилалар муқаддас ва мустаҳкам бўлсин.
Хатирчи тумани отинойиси:
Ибрагимова Гулнора.