Ажримлар сабаби нимада? .

12-05-2022, 00:21 admin Мақолалар 549

Ажримлар сабаби нимада? .
Оила муқаддас, никох билан қурилган оилани масъулиятини ота- она ҳам ҳис этиши зарур. Никох сўзи арабчада жамланиш, яқинлашиш маъноларини билдириб инсонни харомдан сақланишини таъминлайди.
Мусулмончилигимизда ота- она ризоси ва уларни оқ фотихасини олганлар ва меҳр - муҳаббат асосида қурилган оила мустаҳкам бўлиб аъзолари ҳузур ҳаловатда яшайди.Оила тинч кўнгиллар хотиржам бўлади.Тинч оилада тарбияланган болалар ҳам яхши инсолар бўлиб етишади.Оилани бино қилиш жамият ривожланиши демакдир.Оила бу жамият негизидир.Оилалар пароканда бўлса,ажралишлар кўпайса бу жамиятга ёмон таъсир қилади.Ажралишлар оқибатида ёлғиз оналар кўпаяди.Тирик етимлар кўпаяди.Етим- есирлик билан катта бўлганлар қалбида сиқилиш туфайли жамиятда ўз ўрнини топа олмай қийналишади.Уларни келажакка ишончи сусаяди.Баъзилар ёмон йўлларга кириб кетади.Оилада етишмовчилик сабаб билим олишга шароит бўлмайди.Шунинг учун келажакка билимли тўла- тўкис ҳаётга тайёр бўлган ёшлар берилмай қолади.Шу сабаб бирон бир оилани бузилишига йўл қўймаслигимиз керак.Келажакка кучли ,ақлли, билимли фарзанд тарбиялаб беришимиз ҳар бир оилани олдидаги энг муҳим вазифа бўлиши керак.Бунинг учун нималарга эътибор беришимиз керак.Вояга етган ўғил болаларни оталикка таёрлаб боришимиз Оила муқаддас эканлигини тушинтиришимиз оилада турмуш ўртоғига қандай муомала қилиш керак фарзандни қандай тарбиялаш кераклигини ўргатиш керак.Қизларимизга бўлажак онани вазифаси эрга қандай муносабатда бўлиш Эрни ота- онаси опа- укалари қавму қариндошларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини қизларимизга ҳам тушунтириб хаётга чидамли сабрли қилиб тарбиялашимиз зарур бўлади. Ҳозирги вақтда ажримларга эътибор берадиган бўлсак қизларимизни камчиликлари кўплиги туфайли ажримлар бўлаётганини кўришимиз мумкин.Уларда яъни қизларимизга сабр- тоқат йуқлиги иззат - хурматдан йироқлашганлари кўриниб қолади.Келинларимизни яъни бир хатоликлари шундаки меҳнат севарлик йўқ ,эркатойликлари бор баъзи қизларимиз жуда тантиқликлари сабаб бўлмоқда.Албатта булар салбий оқибатларни юзага келтирадиган амаллардир.Энди йигитларимизга келсак эрта турмуш қуриб қўлида хунари йўқ, ёки бирон ишда ишламайдиган ёки ичишга берилиб кетган бўлишлари сабаб бўлмоқда.Рузғордаги камчилик туфайли ҳам рўзғорда келишмовчилик келиб чиқади.Ўзини талоқ хақида тушунчаси йўқ, ёки илми йўқ, бўла туриб талоқ, беришмоқда.У хотин талоқга лойиқми лойиқ, эмасми уйлаб ҳам ўтирмасдан маст холатда хам талоқ, кўишаяпти.Албатта бу ачинарли холат.Бундай нохушликларни олдини олиш лозим.Аллоҳ таоло мархамат қилади." Унинг аломатларидан( яна бири ) сизлар ( нафсини қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ҳ меҳрибонлик пайдо қилгандир.Албатта бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир" "Рум сураси 21 оят". Саъд ибн Абу Ваққоос( разиялоҳу анҳу ) ривоят қилишларича Пайғамбаримиз ( алайҳис салом):"Сен Аллоҳ, таоло розилигини истаб қилган ҳар қандай харжинг учун ажр оласан хатто хотинингни оғзига солган бир луқма таоминг учун сенга ажр бор" - деганлар.Алҳамдулиллаҳ, кейинги йилларда оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси каби долзарб масалаларни ўрганиш ва бу борада салбий оқибатларни олдини олиш ишларига жиддий эътибор берилмоқда.Хусусан Республикамиз матбуотида, радио, телевиденияда махсус дастурлар берилмоқда.Биз отинойилар ҳам ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тушинтириш орқали кўпларини яраштиришга муваффақ, бўлмоқдамиз.Бизни ниятимиз қушнинг ҳам уйи бузилмасин.Республикамизда ажрашган оилалар бўлмасин.Ёшларимиз бахтли саодатли бўлишсин Амин.

Навбаҳор МФЙ отинойиси Қаҳҳорова Сафия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш