"Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни".

1-06-2021, 13:17 admin Мақолалар 1 222

[left]"Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни".
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Муқаддас Ислом динида фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Бу тарбия эса кўпроқ онага юклатилади. Она ўз фарзандини гўзал, одобли қилиб тарбиялар экан, уларни минг машаққатлар билан «жаннат райхонлари»га айлантира оладилар. Бундай ишлар фақатгина ўзлари тарбия топган оналарнинг қўлидан келади. Фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасданоқ бошланади. Фарзандларини иймонли, диёнатли, солиҳ қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун инсофли, солиҳа, дину диёнатли, гўзал ахлоқли она танлаб олиши керак. Бу ҳаракат бола тарбиясига қўйилган илк қадамдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ниятини Аллоҳ учун холис қилса, Ҳақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!» деб айтганлар. Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин! Оилада фарзанд тарбиясида аёл кишининг ўрни деганда фаҳр билан айтамизки, бугунги кунда ўзбек оилалари хусусан оналаримиз, аёлларимиз оиланинг соғлом иқлимли, оила бағрида фарзандларини эл-юртнинг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб вояга етишларида жон кўйдирмоқдалар. Аллоҳга шукрки, мамлактимизда аёл зотининг ҳурмати, эҳтироми ва нуфузи, хотин-қизларнинг турли жабҳа ва йўналишларда қилаётган ишлари муносиб баҳоланади ва қадрланади, ҳар қайси хонадоннинг уй бекаси бўлмиш опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилишга доимий равишда алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун мамлакатимизда оилада меҳр-муҳаббат ва ўзаро ҳурмат муҳити, оналикни муҳофаза қилиш, она ва бола соломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўз иқтидорини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг кундалик рўзғор юмушларини енгиллаштириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилиб келмоқда. Биз Аллоҳ таолодан оила, фарзанд ва жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча муҳтарама оналаримизга, меҳрибон ва садоқатли хотин-қизларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик беришини ва икки дунё саодатига мушарраф этишини сўраб дуолар қиламиз! Илоҳо, уларнинг сабр-бардошлари, оила ва бола тарбияси йўлидаги беқиёс меҳнатлари ва меҳрибонликлари эвазига Парвардигорнинг Ўзи муносиб мукофотлар ато айласин!

Учқудуқ тумани "Мустақиллик" маҳалласи отинойиси Файзиева Зилола.
[/left]скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш