Буюк саҳобалар ҳаёти. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.

4-05-2022, 00:49 admin Мақолалар 578

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Умматимнинг Аллоҳнинг китобига энг қориси Убай ибн Каъбдир" дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу. ( тав. ? - ваф.643 й. Мадина) тўлиқ исмлари Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Абийд ибн Зайд ибн Муовия ибн Амр ибн Молик ибн Нажжор - саҳоба .Кунялари Абу Мунзир ва Абу Туфайл. Мадинанинг Хазраж қабиласидан. Дастлаб мусулмон бўлганлар қаторида Исломга кирганлар. Иккала " Ақаба " байъатида, Бадр, Ухуд жангларида ва барча ғазотларда иштирок этганлар. Аҳзоб урушида ярадор бўлганларида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари у кишига қараганлар. Ҳижратдан сўнг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котиби бўлганлар.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ўзларининг барча вақтларини ва қобилиятларини Қуръони Каримни ўрганишга , илм олишга сарфлаганлар.Бунинг натижасида қироат ва шариат илмининг барча соҳаларида пешқадамга айландилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишининг бу интилишларини жуда қадрлар эдилар. Бир куни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги қайси оят энг улуғ?" дедилар.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: " Оятул курсий" деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам мамнун бўлиб:
" Сенга илм осон бўлсин,эй Абу Мунзир" дедилар. Аллоҳ таоло бу дуони ижобат қилди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу мусулмон умматининг энг илмли ва энг машҳур қорисига айландилар.
Бир куни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Эй Убай ибн Каъб,менга Қуръонни арз қилишинг амр қилинди" дедилар.
" Эй Аллоҳнинг Расули, ота- онам сизга фидо бўлсин, менинг исмим зикр қилиндими? " дедилар.
" Ҳа . Исминг ҳам. Насабинг ҳам. Юқори тўпламда" дедилар у зот. Фаришталар оламида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бировнинг исми зикр қилиниши жуда катта шараф.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга ўзлари жаннатнинг ваъдасини берган эдилар.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу хутба қилиб:
" Эй одамлар!
Ким Қуръондан сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг олдига келсин.
Ким меросдан сўрамоқчи бўлса, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг олдига келсин.
Ким фиқҳдан сўрамоқчи бўлса, Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг олдига келсин.
Ким молу дунёдан сўрамоқчи бўлса , менинг олдимга келсин.Аллоҳ мани унга волий ва тақсимловчи қилди" , деди".
Зирр ибн Хубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Уьай ибн Каъбдан:
" Биродаринг ибн Масъуд
" Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул қадрни топади " дейди?" деб сўрадим.
" Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин демоқчи бўлгандир .Аслида у батаҳқиқ, у кечанинг Рамазонда эканини , охирги ўн кунликда эканини ва йигирма еттинчи кечада эканини билган" ,деди.
" Буни қандай асосда айтмоқдасан? " дедим.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бизга хабар бнюеоган аломат асосида: ўша куни қуёш сочмай чиқадир" деди.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан 167 та ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижратнинг 30- йилида Мадинада вафот этганлар.
Аллоҳ таоло Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!



Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш