Буюк саҳобалар ҳаёти. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.

30-04-2022, 23:31 admin Мақолалар 501

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ( тав.590 й. -ваф. 653 й. Мадина) , тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Рофиъ ибн Ҳабиб ал- Ҳузайлий- саҳоба, етук фақиҳ, ва мужтаҳид.
Бану Зуҳра қабиласининг иттифоқдоши Бану Ҳузайл қабиласидан.
Ёшлигида одамлардан узоқда Қурайш қабиласи вакили Уқба ибн Абу Муайт қўлида чўпон бўлганлар , айни ўша даврда мусулмонликни қабул қилишлари ҳам жуда қизиқ тасвирланади. Бир куни дўстлари Али Фуад билан қўй боқиб юришганида узоқдан икки кишининг ўзларига қараб келишаётганини кўрадилар. Улар жуда ҳориб чарчашган эдилар . Салом аликдан сўнг:
" Бизга чанқоғимизни қондириб , куч тўплаб олишимиз учун қўйларингдан бирини соғиб бера олмайсанми?" дедилар
" Ундай қилолмайман. Қўйлар меники эмас. Мен фақат уни боқишга масъулман ,холос" деган жавобни олганлар жуда хурсанд бўлишади. Улардан бири Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эдилар.Ўша куни улар Қурайш зулмидан қочиб ,Макка тоғларига чиқиб кетишган эди. Улардан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақида эшитиб, уларга боғланиб қоладилар ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиш истагини билдирадилар . Олтинчи бўлиб исломга кирган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида туриб , у кишидан Ислом ва Қуръон илмларини мукаммал ўрганадилар . Ҳатто, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Қуръонни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан эшитишни ёқтирганлар, кўзларидан дув-дув ёшлар тўкилиб тинглаганлар, бошқаларга ҳам у зот каби қироат қилишни тарғиб қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида туриб, сафар ва жангларда ҳамроҳлик қилар, ухлаганларида уйғотар, чўмилганларида пана қилиб турар, буюмларини, мисвокларини олиб юрар, барча шахсий ишларида камарбаста эдилар. Шу сабабли у зот Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадис ривоят қилганлар. У зот кўп вақтини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ўтказардилар ва шу туфайли тафсир илмининг моҳир билимдони эдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Қуръон қироати бўйича энг моҳир бўлганлари сабабли, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумолар даврида Макканинг энг машҳур қориларидан бўлиш билан бирга давлат ишлари ва ташқи алоқаларга масъул эдилар.
Бир пайтлар Мақоми Иброҳимда Қуръони Каримдан Раҳмон сурасини мушриклар тазйиқидан қўрқмасдан очиқ - ошкор ўқиган ҳам , уларнинг калтакларидан аъзойи балани моматалоқ бўлиб ,юзлари қонга ботган ҳам шу зот бўлиб, Қуръони Каримни тафсир қилишда у кишининг олдига тушадигани йўқ эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг оилаларида шунчалик мукаммал тарбия топган эдиларки, ҳатто, у зот ҳақида " Ибн Масъуд ўзини тутишда ва хатти- ҳаракатда Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламга энг ўхшашидир" дейишар эдилар. Баъзан шу оила аъзоси деб адаштиришар эдилар . Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уч ҳижрат соҳибидирлар. Икки марта Ҳабашистонга ва бир марта Мадинага ҳижрат қилганлар.
Бадр, Ухуд ва бошқа жангларда қатнашган бу зот, Бадр жангида Абу Жаҳлни қатл қиладилар ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Абу Жаҳлнинг қиличини у зотга ҳадя қиладилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу даврида Байтул молга жавобгар ( Хазина бошлиғи) шахс ва мусулмонларга Қуръони Каримдан таълим бериш мақсадида Куфага жўнатиладилар Ҳатто бажарган вазифалари учун маош тайин қилишганда
" Дунё молига боғлиқлик жойим йўқ" деб олмаган эканлар. Ҳанафий мазҳабига оид шаръий ҳукмларнинг кўпчилиги Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қарашларига асосланган . Шунчалик зукко эдиларки, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Арафотда ўтирганда бир киши келиб:
" Эй Амирал-мўминин, мен Куфадан келдим. У ерда бир кишининг Қуръон нусхаларини ўз хотирасидан тўлдираётганини кўрдим" дейди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу, ғазабланиб, " Ким экан у? " деганларида, " Абдуллоҳ ибн Масъуд" деб жавоб беради .
" Аллоҳга қасамки, мен ундан билимдонроғини билмайман" дейдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг" Кимда ким Қуръонни нозил бўлган пайтдагидек ўқишни хоҳласа, уни Абдуллоҳ ибн Масъуд тиловат қилганидай ўқисин" таърифлари ҳам буюк саҳоба қобилиятининг ёрқин ифодасидир.
Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам " Қуръонни 4 кишидан Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим, Убай ибн Каъб ва Муоз ибн Жабаллардан ўрганинглар" дедилар. Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: " Қуръонни Абдуллоҳ ибн Масъуд ўргатганидек ўқинглар" дедилар . Ҳозирги давримизда Осим- Ҳафс қироатининг шажараси Абдуллоҳ ибн Масъуд ва тўғридан- тўғри Пайғамбар алайҳиссаломга бориб тақалади. Имом Ҳафс, Имом Осим Куфий, Абдуллоҳ ибн Ҳабиб ас- Суламий, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу фиқҳ илмининг ҳам билимдони эдилар.Ўша даврда бир киши бир аёлга уйланади. Никоҳ пайтида маҳр миқдори айтилмасдан жони узилади. Ушбу масалада бир тўхтамга келишолмай, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг олдиларига келишади. У зот аввалига жавоб беришдан бош тортадилар ва сўнгра:
" Ушбу аёл маҳри мислни олади. Агар ҳукм тўғри бўлса у Аллоҳдан. Агар нотўғри бўлса, у шайтондан ва мендандир" дейдилар .Улар орасида бир саҳоба бор эди.
У " Аллоҳга қасамки, сиз айни Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмларини айтдингиз, ҳукмингиз ўша ҳукмнинг айнан ўзи" дейди. Бундан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шунчалик қувонадиларки, бунгача ҳеч қачон бунчалик қувонмагандилар . Ироқ ва Ҳанафий фиқҳининг кўпгина ҳукмлари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳукм ва фатволарига асосланади. У киши ҳаётлигида бошқа саҳобалар фатво беришдан бош тортар эдилар.У зотдан илм ўрганувчиларнинг сон-саноғи йўқ эди. Илм денгизи бўлган бу олим Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан сўнг, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу, Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳулар даврида Ислом дини равнақига катта ҳисса қўшдилар ва 63 ёшда Мадинада вафот этдилар
Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!



Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш