Буюк саҳобалар ҳаёти.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Саъд ибн Абу Ваққос келди. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Мана бу менинг тоғам.Бас,ким менга ўз тоғасини кўрсата олади! " дедилар."
Саъд ибн Абу Ваққос тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманноф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир. У кишининг оталарининг исми Молик , куняси Абу Ваққос бўлган.
Насаблари Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан Килоб ибн Муррада бирлашади.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Исломга еттинчи бўлиб кирганлар.
Аммо ўзлари учинчиман деб ўйлаганлар. Чунеи у пайтларда Ислом динини қабул қилганларнинг исми хавфсизлик юзасидан ўта махфий тутилар эди.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Мен Исломга кирган кунимдан аввал ҳеч ким Исломга кирмаган эди.Таъкидки, етти кунгача Исломнинг учдан бири бўлиб турдим" .
Имом Бухорий ривояти.
Саъд ибн Абу Ваққос Ислом динини қабул қилгач, у зотга энг аввало, оналари Ҳамна бинти Абу Суфён қаттиқ қаршилик кўрсатади. Ҳатто , емай, ичмай 3 кундан сўнг ҳушидан кетиб йиқилади. Сув ичирмоқчи бўлсалар ,оғзини чўп билан очиб туриб қуйишарди.У Саъдни дуойибад қила бошлади. Шунда Аллоҳ таолонинг" Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани менга ширк келтиришингга зўрласалар, бас , уларга итоат этма! " ( Анкабут сураси, 8 - оят) ояти нозил бўлди.У киши Макка ёшлари ичида онасини ҳурмат қилиш билан ном чиқарган эдилар. Аллоҳ таоло у кишини шу йўл билан синаган эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу оналарини иззатлашда бардавом бўлдилар ,аммо зинҳор Ислом динидан қайтмадилар.Бу йўлда бошқа мусулмонлар каби барча азоб уқубатва машаққатларга бардош бердилар . Ёшлигиданоқ ўзида жанговарлик хислатларини жамлаган бу зот ўз даврининг энг моҳир камончиси эди. Бу у кишига Аллоҳ йўлида биринчи ўқ отган киши бўлишни муяссар қилди. Ҳижрий 1- санада Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Убайда ибн Ҳорис ибн Абдумуттолиб бошлиқ сарийяни Робиғ тарафга юбордилар . Сарийя Қурайш карвонига йўлиқиши керак эди. Байроқдор Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу эдилар.Ана шунда Аллоҳнинг йўлида биринчи ўқ отилган эди. Шундан сўнг Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳаётлари давомида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг барча ғазотларида қатнашиб, у кишининг меҳр- муҳаббатларига сазовор бўлган эдилар. Эронга юборилган қўшинга лашкарбоши этиб Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу тайинланган эдилар. У кишига шуҳрат келтирган Қодисия жангида ( 636 йил) Рустам бошчилигидаги 40 000 кишилик форс қўшини енгилган.Ҳазрат Умар даврида ( 638 йил )Куфа шаҳрини қуришда бош бўлганлар Ҳазрат Усмон ўлдирилгач, бирор ишга қўшилмаганлар, Жамал ва Сиффин жангларида иштирок этмаганлар. Ҳазрат Али ўрнига халифа этиб тайинланган Муовия ибн Абу Суфён у кишини чақиртирганда бормаганлар. Қуръони Каримдаги " Анъом" (52), " Анфол" (1), "Луқмон" (15), " "Моида "(9) сураларидаги бир неча оятлар айнан Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлганлиги таъкидланади.Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан 271 ҳадис ривоят қилганлар. Умрларининг охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу 75 ёшда Мадина ташқарисидаги уйларида вафот қилганлар. Васиятларига кўра , Бадр жангида кийган ва 55 йилдан бери асраб келинган жундан тўқилган жуббалари билан кафанланганлар ва Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар . Жаннат башорати берилган ўн саҳобадан энг охирги вафот этган инсоннинг жанозасини Марвон ибн Ҳакам ўқиганлар.
Аллоҳ таоло Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан рози бўлсин. Амийн!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.