Буюк саҳобалар ҳаёти.

9-04-2022, 22:18 admin Мақолалар 426

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Саъийд ибн Зайд розияллоҳу унга бир неча киши ичида гапириб берган экан. У киши:
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Ўн киши жаннатдадир - Абу Бакр жаннатдадир,Умар жаннатдадир,Усмон,Али,Зубайр, Толҳа, Абдурроҳман,Абу Убайда ва Саъд ибн Абу Ваққос ", деганлар ", деди ва ўнинчини айтмади.
Бас, одамлар:
" Аллоҳнингноми ила сендан сўраймиз,эй Абул Аъвар, ўнинчи ким? " дедилар.
" Аллоҳнинг номи ила сўрадингиз, Абул Аъвар (ўзлари) жаннатдадир " , дедилар.Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу тўлиқ исмлари Саъийд ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Ризоҳ ибн Адий ибн ибн Каъб ибн Луай ал- Қурайший ал- Адавийдир.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амакиларининг ўғли.
У зотнинг оналари Фотима бинти Наъжа ибн Малийҳ ал- Хузоъийя.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг сингиллари Фотима бинти Хаттобга уйланган.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг оталари Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ҳанифлар тоифасидан бўлиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг динида ибодат қилар, мушрикларнинг ишига аралашмасди. У киши қизларни тириклай кўмишга қарши эди. У қизини ўлдирмоқчи бўлган одамни кўриб қолса:
" Уни ўлдирма ! Унинг сарф харажатини мен бераман" дер ва уни олиб ўзи боқар эди.Қиз вояга етгач, отасига:
" Агар хоҳласанг, қизингни ўзингга қайтараман . Агар хоҳласанг, унинг сарф харажатиниям ўзим кўтараман" дер эди.
У доимо:
" Эй қурайшликлар! Зинодан сақланинг! У фақирлик келтиради. Рибодан сақланинг ! У ҳам фақирлик келтиради " дер эди.

У ўзининг яқин ҳамсуҳбатларига " Иброҳим динидан адашдингиз, энди ўзингизга мақбул дин топинг" дер эди. Зайд ибн Амр Иброҳим алайҳиссаломнинг динини ахтариб Шомга борди. У ерда бир яҳудий роҳибни топди. Уэса:
" Эй Маккалик, сен Иброҳимнинг динини излаётганга ўхшайсан?!" деди.
"Ҳа ! Мен излаётган нарса ўша", деди Зайд.
" Сен бугунги кунда йўқ бўлиб кетган динни излаяпсан.Аммо ҳақ сенинг юртингда . Аллоҳ сенинг қавминг ичидан Иброҳимнинг динини янгилайдиган кимсани элчи қилиб юборади.
Агар уни кўрсанг, унга эргаш", деди.У йўлда келаётганида Аллоҳ таоло Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни ҳидоят ва ҳақ динга пайғамбар этиб юборди.Аммо Зайд Маккага етиб кела олмади. Уни йўлда ахробийлар ўлдиришди.Зайд ўлимидан олдин:
" Аллоҳим! Мени ушбу яхшиликдан маҳрум қилган бўлсанг ҳам, ўғлим Саъийдни ундан маҳрум қилмагин", деб дуо қилди.
Аллоҳ таоло Зайд ибн Амрнинг ўғли Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳуни ўша яхшиликдан маҳрум қилмади. У зот биринчилардан бўлиб Исломга кирди. У киши билан бирга аёллари Фотима бинти Хаттоб ҳам мусулмон бўлди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам шу эр- хотинлар сабаб Ислом динини қабул қилган, ҳатто бу йўлда Сахийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу ва аёллари Фотима Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан калтакланган ҳам эдилар. Кейинчалик ҳаммалари бу воқеани эслаб кулиб юрардилар.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганларида ёшлари йигирмага ҳам етмаган эди. Бу йўлда катта қийинчиликларни бошдан кечирдилар. Натижада ,бу улуғ зот биринчилардан бўлиб Ҳабашистонга ,сўнгра Мадинага ҳижрат қилдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишини Убай ибн Каъб билан дин биродари қилиб қўйдилар .
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг барча жангларида қатнашдилар. Фақат узрли сабабга кўра, Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу икковлари топшириқ билан
бошқа жойга кетганликлари сабабли Бадр жангида қатнаша олмадилар. Бундан икковларининг кўнгилларида ҳасрат пайдо бўлди . Аммо, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам уларниям бошқалар эришган савобга эришишларини эълон қилдилар. Ўлжалардан уларга ҳам улуш ажратилган. Бошқа барча жангларда қатнашиш у кишигаям насиб этди. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам вафотидан сўнг, халифа ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврида Шом фатҳида иштирок этдилар .Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу ибодатга қаттиқ берилган, тақво соҳиби, мужоҳид зот эдилар.
Дамашқ фатҳ этилганида мусулмонлардан биринчи бўлиб у ерга волий қилиб тайинландилар.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу дуоси қабул зотлардан эдилар. Бир аёл у кишига туҳмат қилганида, аллоҳ таолога дуо қилганларки, туҳматчи аёл кўзи кўр бўлиб,
" мендан тортиб олди " деб туҳмат қилган ўша қудуққа тушиб кетади. Шунчалик камолотга эга зот эдилар.
Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу ҳижрий 50- санада Мадина яқинидаги Ақиқ деган жойда вафот этдилар. Ўшанда у кишининг ёшлари етмишдан ўтган эди. У кишининг жанозаларини Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўқидилар. қабрга Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қабрга қўйдилар. У киши Пайғамбар алайҳиссаломдан 4 та ҳадис ривоят қилганлар.
Аллоҳ таоло ҳаммаларидан рози бўлсин!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш