Буюк саҳобалар ҳаёти.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.
Холид ибн Валид,тўлиқ исми Холид ибн Валид ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ибн Якза ибн Мурра ибн Каъб ( тав. тахм 590 й.- вафоти 642 й милодий.21- ҳижрий) .
Илк Ислом давридаги араб саркардаси, саҳоба. Кунялари: Абу Сулаймон, Сайфуллоҳ ( Аллоҳнинг қиличи) .Бу куняни у зотга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Муъта жангидаги жасорати учун берганлар.Отаси Валид ибн Муғийра Махзумий Қурайш қабиласининг йирик аслзода ва эътиборли зотларидан бўлган Онаси Лубоба бинти Ҳорис Ҳилолия қурайш қабиласига мансуб зодагон оиладан бўлган.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ёшлигиданоқ ҳарб ишига қизиққан, уддабуррон, жасур, ақл-заковати ва тадбиркорлиги билан ажралиб турган.Қиличбозлик, камон отиш, кураш, чавандозлик ва жанг санъатини пухта эгаллаган. У зот кўп вақтини одамларга қурол- аслаҳалардан фойдаланишни ўргатиш билан шуғулланган. Кўпинча қабилалар ўртасидаги низоларни бартараф этишни у кишига топширардилар.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Исломнинг дастлабки пайтларида Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг душманлари сафида эди.Чунки отаси Валид ибн Муғийра Махзумий Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг энг катта душманларидан бири эди. Қуръони Каримни аввалгилардан қолган афсона деб, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни сеҳргар деб туҳмат қилганида, Аллоҳ таоло унинг тўққизта иллатини фош қилган. Муфассирлар Қалам сурасининг 10- 15 оятларида зикр қилинган шахс айнан Валид ибн Муғийра Махзумийдир дейишади.Ибн Аббоснинг ривоят қилишича, мазкур суранинг 16- оятидаги :
" Яқинда биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз" калималари Валид ибн Муғийра Махзумийнинг Бадр жангида "тумшуғидан тамғаланиши " яъни бурнининг учини қилич олиб кетиши ва ўлгунича шу тамғаси билан юриши ҳақидадир.
Мана шу отанинг фарзанди Холид ибн Валид ҳам аввалига Ислом динига қарши курашди. Хусусан , Ухуд жангининг тақдири мусулмонлар йўл қўйган хато ва Холид ибн Валиднинг бундан унумли фойдаланиши натижасида мушриклар фойдасига ҳал бўлган эди.
У зотнинг Ислом динини қабул қилишида укаси Валид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг даъвати сабаб бўлган.Ҳайбар жанги кетаётган пайтда жанг Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам бошчиликларидаги мусулмонлар фойдасига ҳал бўлади. Шундан сўнг кўп ўтмай , Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу имонга мушарраф бўлиб, исломни қабул қилади . Исломга киргач, Холид ибн Валид трозияллоҳу анҳу барча мол- дунёсини шу йўлда сарф қилади. Жанг олдидан аскарларнинг қурол-яроғи бўлмаганларини ўз ҳисобидан таъминлаган.Румликларнинг 150- 200 минг кишидан иборат қўшинига қарши мусулмонларнинг уч минг кишилик қўшини айнан Холид ибн Валид қўмондонлигидаги тадбиркорлиги сабаб Муъта жангидан омон қайтишган. Шу жангдан сўнг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у зотни " ал- Холиду сайфуллоҳи" яъни "Холид Аллоҳнинг қиличи" деб атадилар.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Макка фатҳида, Ҳунайн жанги , Тоиф қамали ва Табук урушида қатнашиб , ҳаммасида зафар қозонди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига кўра , Нажрон аҳолисини жангсиз исломни қабул қилдиришга муваффақ бўлган, Яман аҳолисининг Исломга киришида ҳам айнан Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мусулмонлар жамоасини хизматлари катта бўлган . Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг, сохта пайғамбарлар Тулайҳа ва Мусайлама каззоб қўшинларини енгган.Форслар билан бўлган Қодисия жангида (636й. ) уларни мағлуб қилган. 635- йилда Дамашқни эгаллаган. Византия императори Ираклий қўшинларини Ярмук жангида ( 636й ) енгиб Фаластин ва Сурия ( Шом) ни забт этган.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бемисл саркарда сифатида Ислом оламида катта ўрин тутган.У зот бош қўмондон сифатида 30дан ортиқ юртни фатҳ этишда иштирок этган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан 18 та ҳадис ривоят қилган. Аммо, шундай бемисл саркарда, ҳижратнинг 21- йилида ( милодий 641й.) уруш майдонида эмас, Шом ўлкасининг Ҳумус шаҳрида вабо касалидан вафот этди.
Аллоҳ таоло ўзи у зотдан рози бўлсин илоҳим!!!
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима.