Буюк саҳобалар ҳаёти.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
" Умматимнинг меросни энг яхши билувчиси Зайд ибн Собитдир"
Бешовлари ривоят қилганлар.
Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок
Ансорий ал- Ҳазражий ,
кунялари Абу Саъийд ( тав. тахм.611 й. ,Мадина - ваф.665 й.Мадина) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг котиблари, Қуръони Каримнинг ёзма матни тузувчиси . Хазраж қабиласидан.
Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ёшлари ўн бирда эди.Шу ёшда қариндош уруғлари билан бирга
мусулмон бўлганлар. Бадр уруши бўлганда (624й.15- март ) ёш Зайд ибн Собит ҳам оталарига қўшилиб, жангга чиқадилар. Аммо Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишини қайтариб юборадилар. Бадр уруши мусулмонларнинг ғалабаси билан тугагач, енгилган мушрик асирлар ичида тўлов тўлаб озод бўлишга қурби етмайдиганлари ҳам бор эди. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам мисли кўрилмаган ажойиб усул қўлладилар. Яъни , мазкур асирлардан ким мусулмон болаларидан ўнтасига ўқиш - ёзишни ўргатиб қўйса, озод бўлишини эълон қилдилар.
Кейинчалик Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган ваҳийларни ёзишда котиблик қилган, ҳазрат Абу Бакр ва Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳумлар даврларида Қуръони Каримни жамлашда асосий ўрин тутган Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу худди ўша асирлардан ўқиш-ёзишни ўрганган ёшлардан эдилар.
Ухуд жангида ( 625й. 23- март) яна жангга бораман деб чиққан 15 ёшли Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу яна орқага қайтариб юбориладилар.
Хандақ жангига тайёргарлик кетаётган бир вақтда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ёш бўлишларига қарамай, тупроқ ташир эканлар, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишига қараб " Қандоқ ҳам яхши бола экан- а?" деб эркалар эдилар.Иш давомида чарчаб , ухлаб қолганларида, қарасалар ёнларида қуроллари йўқ, қўрқиб кетадилар,шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам
"Ҳа ,уйқучи, ухлаб ётганингда қуролинг кетиб қолибдими? " деб ҳазиллашадилар.Сўнг,
" Бу болани қуролини ким билади?" деб сўрайдилар.
Топтирадиларда, кейин мусулмон кишининг ўзига билдирмай, бирор нарсасини олиб қўйиб, қўрқитишдан қайтардилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ўйлаб - ўйлаб ёшга боғлиқ бўлмаган ишни топдилар. Бу илм эгаллаш эди . Қуръони Каримдан ўн еттита сурани ёдладилар ва оналарига фикрларини айтдилар.Оналари қувониб ўз қавмининг катталарига бу фикрни айтдилар. Улар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришиб:
" " Эй, Аллоҳнинг Расули, мана бу ўғлимиз Зайд ибн Собит Аллоҳнинг китобидан ўн еттита сурани ёд олган. Уларни сизга қандай ёзилган бўлса, шундай тиловат қилади. Бунинг устига, ўқиш-ёзишни ҳам қойиллатади.У сизнинг яқинингизда бўлмоқчи. Уни бир эшитиб кўринг" дейишди.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам эшитиб кўрдилар . Боланинг тиловати гўзал, нутқи равон.
Жуда хурсанд бўлдилар. Айниқса, ўқиш-ёзишни ўзлаштириб олганлари у зотга ёқди ва:
" Эй Зайд, мен учун яҳудийларнинг ёзувини ўрган, мен уларга унча ишонмайман", дедилар.Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу тезда иброний тилини ўргандилар, шу тилда уларга Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини битадиган, улардан келган мактубларни ўқиб берадиган бўлдилар .
Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг амрлари билан сурён тилини ҳам ўргандилар
ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг шахсий таржимонига айландилар. Буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ишончларини оширди ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни ўзларига нозил бўлаётган Қуръони Карим оятларини ёзиб борувчи ваҳий котиби қилиб олдилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу оятларни ёзиш билан бирга ёдлаб ҳам борардилар. Ниҳоят ,ҳаммасини ёдлаб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ўтказиб чиққан ансорлардан бири бўлдилар
У зот ваҳий котиби бўлганлигидан Набий соллалоҳу алайҳи васалламдан ажралмай, доим бирга юрардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида яна ваҳий тушиб қолар деган умидда Қуръони Карим жамланиб , китоб шаклига келтирилмаган эди. У зотдан сўнг, Қуръон кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврида диндан қайтган муртадлар билан бўлган жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган қорилар шаҳид бўлиб кетишди. Биргина Мусайлама каззоб билан бўлган жангда етмишта қори шаҳид бўлди.Шунда Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Қуръонни китоб шаклига келтириш кераклиги ҳақида Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга айтдилар. Аввалига
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни қандай қиламан деб иккиланган Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу ахири рози бўладилар. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб, бу ишни у кишига топширадилар. У кишиям аввал кўнмайдилар . Кейинроқ бу ҳақида ўзлари
" Катта бир тоғни турган жойидан бошқа бир жойга олиб қўй ,дейилса, менга бу ишдан кўра енгилроқ бўлиб туюларди" деганлар. Бу зот Қуръонни бутунлай ёд олгандилар. Асҳоб орасида ҳам Қуръонни бутунлай ёд олган жуда кўп эркак ва аёллар бор эди. Ҳаммаси бир жойга тўпланишиб, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ёзар, ўқиб берар, бошқалар текширишарди.Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш,кичик хатога ҳам йўл қўймаслик учун қийин йўл танланганди. Ҳар бир оятни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурида ёзилганлигини аниқлаш учун иккита гувоҳ керак эди. Мана шундай қийинчиликлар билан Қуръони Карим тўплам ҳолига келди.Уни кийик терисига ёздилар. Қуръони Карим аввал Ҳазрат Бакр розияллоҳу анҳу, сўнгра Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу уйларида,у кишидан сўнг қизлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса онамиз уйларида сақланди.
Ҳазрати Усмон даврларида мусулмонларнинг сони кўпайиб, диёрларда ихтилофлар келиб чиқмаслиги сабабли, бу тўпламдаги саҳифалардан нусхалар кўчирилиб, биз кўриб турган мусҳафлар шаклига келтирилиб тарқатилди. Ҳар бир юртга мусҳаф билан бирга уни ўқиб ўргатадиган қорилар юборилди.Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Мадина мусҳафига қори этиб тайинландилар. Чунки, бу зот Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримни тиловат қилганларида кўзларидан ёшлар оқизган соҳир овозли қори эдилар.
Бундан ташқари, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу мерос тақсимлаш ( фароиз илми) билимдони эдилар.Ҳазрат Умар даврида қабилалар девонини тузувчиларидан бири, Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу даврида халифанинг хазинабони бўлганлар. Мадинада қозилик ҳам қилганлар .
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ҳижрий 45 - санада 54 ёшларида вафот этдилар. У зот вафот этган куни саҳобалар " У умматнинг олими ва илм денгизи эди, бутун Мадина аҳлига ва келганларга бир ўзи фатво берар эди. Зайд Мадинада қозилик, фатво,қироат ва мерос илмларида пешво эди" дедилар.
Аллоҳ таоло ўзи Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона