Буюк саҳобалар ҳаёти.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ( тав. тахм.619 Макка - вафоти 687 й. Тоиф) саҳоба, муфассир, ва фақиҳ. Тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Килоб ибн Мурра. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг жиянлари.
Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил тўлганида амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Лубоба бинти Ҳорис исмли аёлларидан ўғил кўрадилар. Ўша пайтда ҳали исломга иймон келтирмаган бўлса ҳам, иймонини ичига яшириб юрган амакилари болани Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб, танглайини кўтариб қўйишларини сўрайдилар. Аёллари Лубоба бинти Ҳорис мусулмон эдилар. У кишини бош фарзандлари исми билан Умму Фазл деб аташарди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Маймуна онамизнинг опалари эдилар. Макка-и Мукаррама фатҳида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳам мусулмонлигини баралла ошкор қилдилар ва Мадинаи Мунавварага кўчиб бордилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўшанда ўн- ўн бир ёшда эдилар. У зот бевосита мадрасаи Муҳаммадия таълим- тарбиясини олиб, тинч шароитда илм билан шуғулландилар. Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга ўткир зеҳн ва кучли хотирага қўшиб, фаҳм- фаросат , ўта тиришқоқлик фазилатини ҳам берган эди. Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қадам ҳам узоқлашмасдилар. У зотнинг ҳар бир сўз, ҳар бир амалини ихлос билан бутун вужудларига жо қилар эдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кичик амакиваччаларини илмга тарғиб қилар, дуолари билан рағбат берар эдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам мени кўксиларига босдилар ва:
" Аллоҳим ! Бунга ҳикматни ўргатгин" , дедилар".
Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.Яна ўзларидан ривоят қилинади:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам халога кирдилар.Мен у зотга таҳорат суви қўйиб қўйдим.У зот чиққанларида:
" Буни ким қўйди? " деб сўрадилар .
" Ибн Аббос " , дедим.
" Эй, Аллоҳим, уни фақиҳ қилгин", дедилар у зот".
Муслим ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг дуолари сабаб Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу буюк фақиҳ бўлиб етишдилар. У зотдан кейин ҳам қаерда эшитмаган бир ҳадисни билсалар, борар, агар у одам ухлаб ётган бўлса, эшикнинг тагига ридосини тўшаб , ўша ерда ётар эдилар" Эй Расулуллоҳ амакисининг ўғли, хабар берсанг, ўзим борардим" деса:
" Йўқ, сенинг ҳузурингга менинг келишим тўғрироқ" дердилар ва ҳадисни ўрганар эдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу олим зотлардан бўлмиш Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эдилар. У зот отга минсалар, жиловини ушлаб турар ва:
" Уламоларимизни ҳурмат қилишга буюрилганмиз" дердилар." Бир иш ҳақида саҳобалардан ўттизталарини саволга тутган пайтларим ҳам бўларди" деганлар ўзлари ҳақида.У зот фақат илм учун яшар эдилар.
" Бунча илмга қандай қилиб эришдинг?" деган саволга:
" Савол берувчи тил билан, ақлли қалб билан" , деб жавоб берганлар.
Ўзларидан ривоят қилинади:
"Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу даврида мени ёши каттароқ олимлар даврасига қўшиб қўйдилар ва :
" Аллоҳ таолонинг" Иза жааъа насруллоҳи вал фатҳу" қавлига нима дейсизлар? " сўрадилар. Шунда баъзилари:
" Қачон бизга нусрат ёки фатҳ берса, Аллоҳга ҳамд ва истиғфор айтишга амр қилиндик " деймиз" дедилар.
Баъзилари ҳеч нарса демадилар.
" Сен ҳам шундай дейсанми, эй ибн Аббос?!" деди.Мен:
" Йўқ", дедим.
" Нима дейсан?" деди.Мен:
" Бу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ажалларидир.Аллоҳ буни у зотга билдирди ." Агар Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса" ўша ажалнинг аломатидир. Аллоҳ таоло" Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт.Албатта ,у тавбаларни кўплаб қабул қилгувчидир" деди " , дедим.
Шунда Умар:
" Аллоҳга қасамки, мен ҳам бу борада фақат сен айтган нарсаларни биламан , холос" ,деди.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар:
" Ибн Аббосдан кўра фаҳми дақиқ, ақли ўткир, илми кўп ва ҳилми кенг одамни кўрмаганман. Умар қийин масалаларни ечишда уни чақирарди. Ҳолбуки, атрофида муҳожир,ансор, Бадр аҳллари кўп эди. Агар ибн Аббос гапирса, Умар унинг гапидан нарига ўтмас эди" .
Яъқуб ибн Зайддан ривоят қилинади:
" Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзини қийнаган ишларда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга маслаҳат солар, ва: Қани бир шўнғиб кўрчи, эй ғаввос" дер эди".
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзлари холи қолди. Кейин ибн Аббосга одам юборди.Келганида унга :
" Китоби бир, Набийси бир ва қибласи бир бўлиб туриб, бу уммат қандай қилиб ихтилоф қилиши мумкин?! " деди.
"Эй, мўминларнинг амири ! Бизга Қуръон нозил бўлди. Биз уни ўқидик ва унинг нима ҳақида нозил бўлганини билдик. Биздан кейин бир қавмлар бўлурки, улар Қуръонни ўқирлар, аммо у нима ҳақида нозил бўлганини билмаслар. Бас , ҳар бир қавмнинг ўз фикри бўлур. Ҳар бир қавмнинг ўзининг фикри бўлганда ихтилофга тушарлар сўнгра уришурлар ",деди Ибн Аббос .
" Тўғри айтасан,эй биродаримнинг ўғли" дедилар Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу.
Ҳазрат Умар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни шу қадар иззат қилар эдиларки,
ҳатто у зотга суиқасд уюштирилиб, ўлим олдида турганларида ҳам Ибн Аббос у зот билан бирга эдилар. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу ва Ҳазрат Али розияллоҳу анҳулар даврларида ҳам халифаларнинг энг яқин маслаҳатчиси бўлганлар. Халифа Али у зотни Басрага волий қилиб тайинлаганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу даврида хорижийларнинг қўзғолонлари бостирилган .
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзининг ўткир илми билан замонасининг барча олимларини ортда қолдирган зотдир .Илм денгизи бўлган бу зот ҳижратнинг 68- йили 71 ёшларида Тоиф шаҳрида вафот этдилар. У зотнинг ўлим хабари етганда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:
" Одамларнинг энг илмлиси ва энг ҳилмлиси вафот этди. Ушбу умматга у туфайли ўзини ўнглай олмайдиган мусибат етди" деган эдилар.
Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.