Буюк саҳобалар ҳаёти.

7-04-2022, 16:24 admin Мақолалар 612

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Қулоғим Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан у зотнинг:
" Толҳа ва Зубайр менинг жаннатдаги қўшниларимдир " деганларини эшитган".
Термизий ривоят қилган.
Бу улуғ зотнинг тўлиқ исмлари Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб дир. У кишининг насаблари Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан Мурра ибн Каъбда бирлашади. Ашараи мубашшарадан.Қурайш қабиласининг Бану Тамийм уруғидан.
Толҳа ибн Убайдуллоҳнинг оналари Саъба бинти ал- Ҳазрамий бўлганлар.Оналари машҳур саҳоба Аъло ал - Ҳазрамий розияллоҳу анҳунинг сингиллари эди.
Бошқа улуғ саҳобаларнинг оналари каби Саъба бинти ал-Ҳазрамий розияллоҳу анҳо ҳам Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар, калтаклаганлар, аммо, кейин ўзлари ҳам исломга кирганлар, ҳижрат ҳам қилганлар , ўғилларидан кейин вафот этганлар .
Толҳа ибн Убайдуллоҳнинг кунялари Абу Муҳаммад эди. У зот қавмлари ичида обрўли, бой ва тижорат билан шуғулланган инсон бўлганлар.
У кишининг ўғиллари Муҳаммаддан шундай ривоят қилинади:
" Толҳа ибн Убайдуллоҳ менга айтди:
" Бусро бозорига бордим.Қарасам, бир роҳиб ўз ибодатхонасида ўтириб олиб,:
" Бу мавсум аҳлидан сўранглар. Уларнинг ичила ҳарам аҳлидан бирор киши бормикан?" демоқда.
" Ҳа, мен борман ", дедим.
" Ҳали Аҳмад зоҳир бўлмадими? " деди.
" Аҳмад ким?, дедим.
" Ибн Абдуллоҳ ибн Абдумуттолиб.Бу ой унинг чиқадиган ойи.Унинг чиқиш жойи Ҳарамдир. Ҳижрат жойи хурмоли, қора тошли, шўр тузли ердир.Сен унга шошилгин", деди.
Унинг гаплари қалбимда ўрнашиб қолди.Тезлаб йўлга чиқиб Маккага етиб келдим ва:
" Бирор ҳодиса бўлдими? , деб сўрадим
" Ҳа. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ набийликни даъво қилди. Унга Абу Қуҳофа эргашди" , дейишди.
Абу Бакрнинг олдига кирдим ва :" Анави кишига эргашдингми? " дедим.
" Ҳа, сен ҳам унинг олдига бор.Ҳузурига кир. Унга эргаш.У ҳаққа чақирур" деди.Толҳа унга роҳиб айтган гапларнинг хабарини берди.Улар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига боришди. Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу калимаи шаҳодатни айтиб, мусулмон бўлдилар ва роҳибнинг гапларини айтиб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бу хабардан масрур бўлдилар.Бани Тамийм қабиладан Навфал ибн Ҳувайлид ибн ал - Адавий Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуларнинг мусулмон бўлганларини эшитиб, иккалаларини тутиб бир арқонга боғлади.Бани Тамийм қабиласидан ҳеч ким уларнинг ёнини олмади. Навфал ибн Ҳувайлид
"Қурайш арслони" деб номланарди."
Иброҳимдан у эса Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ўғиллари Муҳаммаддан ривоят қилганлар.
Имом Ҳоким раҳматуллоҳи алайҳнинг " Мустадрак" китобидан.
Мусулмон бўлиш осон эмас. Жаннатга кириш учун унинг йўлидаги тиканларни босиб ўтишга тўғри келади.Имони тобланган мўмин Аллоҳ таолонинг йўлида тортаётган азобларни ҳузур ўрнида қабул қилади. Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ана шундай инсон эдилар.Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Бадр жангилан бошқа барча жангларда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлганлар. Бадр жангида Мадинада бўлмаганликлари боис қатнаша олмаганлар. У киши ўша пайтда вазифа билан Шомга юборилган эдилар. Бироқ ўлжалардан у кишигаям улуш ажратилган. Узуд жангила Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларидан жилмай жанг қилган жасур саҳоба , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга серпалган қилични қўли билан қайтариб қаттиқ
жароҳат олганлар.Шу боис, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан
" тирик шаҳид" унвонини олганлар.
Табук жангида ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг топшириқларини ўриглатиб бажарган эдилар. Ҳар бир ғазотда ёнларида юрдилар. Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу жуда сахий, бойиб кетишдан қўрқадиган инсон эдилар. Шунинг учун ҳам " Толаҳатул хайр" ,яъни хайр-эҳсон Толҳаси номини олган эдилар. Бир куни момолари " Нимага сиқилиб ўтирибсан?", десалар, " Ҳузуримда мол тўпланиб қолди, нима қилишни билмаяпман ", дедилар.
" шунгаям ғам қиларканми, одамларни чақириб тарқатиб бер дедим", деган эканлар.
Ўшанда Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу тўрт юз мингни тақсимлаб берган эканлар . Етти юз мингга ер сотганларида ўша кеча ухлолмаган эканлар. Тонг отиши биланоқ униям тарқатиб юборган эканлар. Аллоҳ таолога тақволари шунчалик кучли бўлган экан.
Табороний ривоятидан.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу бошқа буюк саҳобалар биргаликда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам ислом динини ёйишда жонбозлик кўрсатдилар. Ҳазрат Усмон фитначилар томонидан ўлдирилгач, у кишининг ўчини олиш учун бўлган Жамал жангида Ҳазрат Али билан тўқнаш келдилар. Қарши тарафда Ойша розияллоҳу анҳо ҳам бор эдилар . Аммо, Ҳазрат Али уларга Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг бир башоратларини эслатди.Пайғамбар алайҳиссалом " Эй, Зубайр, Алини яхши кўрасанми" , деганларида , " ҳа, яхши кўраман" деб жавоб берганлар. Шунда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам " Аммо сен унга қарши золим ҳолингда жанг қиласан", дегандилар. Жамал яъни "Туя " жангида Ҳазрат Али шуни эслатадилар. Шунда Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу қилични ташлаб чиқиб кетадилар. Буни кўриб Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ҳам қуролни ташлайдилар. Жанг қилмай турган одам омондалигига амал қилмаган, қўлида қурол бўлганда у зотга яқинлаша олмайдиганлар , қуролни ташлаб ,аллоҳ таолога илтижоли ҳолатда турган Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуни нишонга оладилар. Номардлар ўқи тиззаларини шоҳ томирига келиб тегади. Қон тўхтамайди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтган гаплар ҳақ бўлди. У киши шаҳид кетдилар. Жангдан сўнг жанозаларини йиғлаб ўқиган Ҳазрат Али, улар билан видолаша туриб ," Ўйлайманки, мен, Толҳа , Зубайр ва Усмонлар
" Уларнинг кўксиларидан ғилли- ғашларини чиқариб ташладик.Сўриларда бир- бирларига юзланиб , биродар бўлган ҳолларидадирлар" дейилганлардан бўлурмиз", дедилар ( Ҳижр сураси , 47- оят) .
Сўнгра Ҳазрат Али икки дўстнинг қабрларига қараб туриб :
" Қулоғим Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан у зотнинг:
" Толҳа ва Зубайр менинг жаннатдаги қўшниларимдир", деганларини эшитган" дедилар. Бу , албатта ҳақ гап. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаводан нутқ қилмасдилар. У зотнинг айтганлари ваҳийдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш