Буюк саҳобалар ҳаёти. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.

21-04-2022, 22:19 admin Мақолалар 506

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу, тўлиқ исмлари Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ибн Солим ибн Ҳазор ибн Ҳарб ал- Ашъарий ( тав. тахм.601 Яман - ваф. тахм.665 Қуддус) асҳоби киромнинг фақиҳларидан, зоҳид ва фозил зот. Ақида илми асосчиси, мутакаллим Абулҳасан Ашъарийнинг насл- насаби шу кишига бориб тақалади.
У зотнинг оналари Тоййиба бинту Ваҳбдир. Кунялари Абу Мусо бўлиб ўзлари Яманнинг машҳур Бану Ашъар қабиласидандирлар.Бу зот Яманда таваллуд топиб, ўша ерда ўсганлар.
Маккада Ислом зоҳир бўлганда , ўз қабила аҳли ва биродарлари билан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам томон ҳижрат қилиб чиқадилар. У зот,икки акалари ва элликдан ортиқ қабиладошларини кема Ҳабашистонга олиб бориб ташлайди. У ерда Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ва шерикларини кўриб ,ўша ерда қоладилар ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳайбарни фатҳ қилганларида улар билан бирга қайтдилар ҳамда мусулмонликни қабул қилдилар.Илму фазллари ва зуҳду тақволари билан Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг эътиборларини қозонганлар ва у зот томонидан Яман аҳлига Қуръонни ўргатиш учун юборилганлар. Ҳижрат ҳақида эшитиб, у зот ҳам Мадинага ҳижрат қилиб бордилар. Бу зот ҳам икки ҳижрат соҳиби ҳисобланадилар. Уларнинг ҳижратлари ҳақида Асмо бинти Умайсдан ( Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг аёллари ) ривоят қилинган ҳадис бор.
Мадинада Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ва шериклари Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан бирга саодатли ҳаёт кечирдилар. У зот Набий соллалоҳу алайҳи васалламдан сира айрилмас, ҳамма топшириқларни ўринлатиб адо этар эдилар.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладилар:
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан шом намозини ўқидик. Сўнгра хуфтонни ўқигунча кутиб турайлик дедик. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар ва:
"Ҳалиям шу ердамисизлар " дедилар ." Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, хуфтон киргунча кутиб турайлик дедик" деб жавоб бердик.
"Яхши қилибсизлар" ,дедилар. Сўнг бошларини осмонга кўтардилар ва у зот:
" Юлдузлар осмоннинг ишончларидир . Қачон юлдузлар кетса, осмонга унга таҳдид қилувчи нарса келади.
Мен саҳобаларимнинг ишончиман. Қачон мен кетсам, саҳобаларимга уларга таҳдид қилинган нарса келади.
Саҳобаларим умматнинг ишончларидир. Қачон саҳобаларим кетсалар, умматимга уларга таҳдид қилинган нарса келади " дедилар.
Ислом умматига таҳдид қилинган нарса ҳавои нафсга эргашиш ва мол- дунёга ўч бўлишга мубтало бўлишдир. Бу улкан башоратни Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитиш бахтига мушарраф бўлган Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу чексиз хурсанд бўлдилар.
Яна ўзларидан ривоят қилинади:
" Ўғлим туғилганида уни Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб бордим.У зот ёш болаларни кўрсалар жуда хурсанд бўлиб кетардилар . У зот уни Иброҳим деб номладилар, хурмо билан танглайини кўтардилар ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тутдилар. У болаларимнинг каттаси эди".
Шу дуо сабаб у бу наслдан буюклар етишиб чиққан бўлса, ажаб эмас .
Бу зотдан ривоят яна бир ҳадисни келтирамиз:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Албатта мен кеч кирганда ашъарийлар тўпини Қуръон овозларидан биламан.Мен уларнинг кундузи тушган манзилларини кўрмаган бўлсам ҳам, уларнинг тундаги Қуръон овозларидан манзилларини биламан. Уларнинг ичида бир ҳаким одам бор. У отлиқларни кўрганда , уларга:
" Албатта асҳобларим сизларни ўзларига интизор бўлишга амр қилмоқдалар" дейди" дедилар.
Муслим ривоят қилган.
Яна бир ҳадисда айтдиларки: " Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Албата, ашъарийлар ғазотда емаклари оз қолса ёки Мадинадада аҳли аёлларининг таоми озайиб қолса, олдиларида қолган нарсани бир кийимга жамлайдилар.Сўнгра уни бир идишда ўзаро тенг қилиб тақсимлайдилар Бас, улар мендан, мен уларданман" , дедилар" .
Икки шайх ривоят қилганлар.
Набий алайҳиссаломнинг " Улар мендан, мен уларданман" дейишлари Ашъарийлар учун катта мукофот эди.
Бир кеча Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетаётиб,ажойиб Қуръон тиловатини эшитдилар. Тўхтаб қулоқ солдилар.Қорига қинлашиб, у кишининг Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу эканини кўрдилар . Эртасига
" Эй, Абу Мусо, батаҳқиқ, оли Довуднинг мизморларидан ( най) бири сенга берилганла" дедилар. Айтишларича Довуд алайхиссаломнинг овозлари шу қадар сеҳрли эканки, ҳатто осмондаги қушлар йиқилиб тушаркан.У киги Қуръон ўқиганда ўзлари ҳам йиғлар, ўзгаларни ҳам йиғлатар эканлар. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо розияллоҳу анҳуга ана шундай юксак баҳо берган эдилар.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам томонидан Зобит ва Адан томонларга волий қилиб тайинланганлар.
У зотдан сўнг, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу даврида Басрага волий қилиб тайинланганлар.Аскарий қўмондон сифатида Аҳвоз ва Исфаҳон тарафларни фатҳ этганлар.Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу даврида Куфада волий( ҳоким) бўлганлар . Сиффинда волий бўлганлар .
Икки тараф келишмовчиликларида ҳам кўпинча шу зотни ҳакам қилар эдилар.Фитналарнинг олдини олишга катта ҳисса қўшганлардан эдилар.
Улуғ саҳоба меросхўрлик масаласи илмининг ҳам билимдони эдилар. Аммо, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг илмларига тан берар эдилар.
" Бу илм денгизи ёнингизда экан, мендан нарса сўраманг" дердилар .
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан 355 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижратнинг 44- йили 63 ёшларида Куфада вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш