Буюк саҳобалар ҳаёти.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Албатта,ҳар бир умматнинг амини бордир Албатта, бизнинг аминимиз, эй уммат , Абу Убайда ибн Жарроҳдир" , дедилар " .
Буюк саҳоба Абу Убайда ибн Жарроҳ ( тав.? - вафоти 639 йил) тўлиқ исмлари Омир ибн Абдуллоҳ ибн Ҳилол ибн Уҳайб ибн Зобба ибн ал- Ҳорис ибн Феҳр ибн Моликдир. У кишининг насаблари Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан Феҳрда жам бўлади.Асл исмлари Омир бўлса ҳам , кунялари билан машҳур бўлганлар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг оналари Умму Ғанам бинти Жобир бўлганлар. У киши она тарафдан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга туташадилар.Оналари мусулмон бўлганлар .
Ашараи мубашшаранинг яна бир вакили Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Қурайш қабиласининг Бану Феҳр уруғидан. Ҳабашистонга, кейин эса Мадинага ҳижрат қилганлар. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан ҳамма юришларда қатнашганлар.Ўта шижоатли, жасур мужоҳид, буюк саркарда , одил инсон сифатида ислом тарихида қолганлар. Оталари Бадр жангида мушриклар сафида туриб ,у кишини ўлдириш ниятида доимо таъқиб этган.
Бадр урушида оталари ўлдирилган. Уҳуд жангида Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу кўзга киринган қаҳрамонлардан бири бўлдилар. Бу ҳақда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қиладилар:
" Уҳуд уруши куни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам одамлардан ажраб ,ёлғиз қолганларида , мен биринчилардан бўлиб , у зот томон юрдим.Қарасам, бир одам у зотнинг олдиларида ҳимоя қилиб, уруш қилмоқда:
" Толҳа бўлса эди. Отам ҳам, онам ҳам унга фидо бўлсин! " деб борсам, орқамдан Абу Убайда қушдек учиб келди. Биргалашиб етиб борсак, Расулуллоҳнинг олдиларида Толҳа йиқилиб ётган экан.
Расулуллоҳ акрам алайҳиссалоту вассалом:
" Биродарингизга қаранг, у ҳақлидир" , дедилар. Шу пайт Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёноқларига бир нарса келиб тегиб, дубулғанинг ҳалқасини киритиб юборди.Уни Пайғамбар алайҳиссаломдан чиқариб олиш учун боргандим, Абу Убайда:
" Аллоҳ хайрингни берсин , Абу Бакр, менга қўйиб бер" , деди ва ўша кирган нарсани тиши билан чиқара бошлади. Олд тиши тушди. Сўнгра мен кейингисини олишга уринган эдим, Абу Убайда яна " Абу Бакр, аллоҳ хайрингни берсин, менга қўйиб бер" , деди. Яна тиши билан чиқариб олди. Абу Убайданинг яна бир тиши тушди" деган эканлар. Ва бу тушган тишлар бутун умри давомида буюк саҳобанинг садоқати нишони бўлиб қолди. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу шунчалик ишончли киши эдиларки, ҳатто халифаликка ҳам муносиб номзод сифатида кўрилган эдилар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан у кишининг вафотигача доимо бирга бўлдилар. Бир қанча сарийяларнинг амирлиги шу кишига юклатилди.Бану Меҳроб ва Салаба қабилаларига қарши юборилган Зул қисса сарийяси, " Сайфул Баҳр" жанги кабилар бунга мисолдир.
У кишидан кейин, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида ҳам содиқ хизмат қилдилар. Ўзлари ҳам муносиб бўлганлари ҳолда Ҳазрат Умарга байъат қилиб, у кишининг халифалик даврида ҳам доимо олдинги сафда бўлдилар . 639 йилда Шомда ( Фаластиннинг Амавос қишлоғида) ўлат тарқалиб, бир ой ичида 20 минг мусулмон вафот этди. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ҳам шу касаллик қурбони бўлдилар.
Тириклигидаёқ жаннат башорати берилган яна бир пешқадам саҳобанинг ҳаёти шу тарзда якун топди.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бу хабарни эшитиб, қаттиқ йиғладилар ва узоқ дуо қилдилар . Ҳатто ўзларига суиқасд қилиниб ,ўлим тўшагида ётганларида , одамлар кимни халифа этиб тайинлашларини сўрашганда,
" Агар Абу Убайда ибн Жарроҳ тирик бўлганида , ўшани халифа қилар эдим. Агар Роббим мендан у ҳақида сўраса, " Аллоҳнинг аминини ва унинг Расулининг аминини халифа қилиб қўйдим" , дер эдим" , деган эканлар .
Аллоҳ таоло Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона