Мустаҳкам оила – меҳр ва муҳаббат асоси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ.
Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшашларини ирода қилган Қодир ва Ҳаким Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса мендан эмасдир, деган Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас саловату дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт қилиб яратди ва уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни бериб никоҳ орқали ҳалол- пок яшаб ўзларидан зурриётлар қолдириб, бахтли ҳаёт кечиришга амр этди. Бу ислом таълимотига кўра эркак ва аёл ўртасида шаърий никоҳ қуриб наслни давом эттириш мўмин-мусулмонлар учун энг муҳим ишлардан саналади.
Ислом динида никоҳ Аллоҳнинг амри, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас воситадир. Никоҳ билан икки вужуд, икки қалб худди бир- тану, бир –жонга айланади. Ва бу оила дейилади. Муҳаббат ва меҳр асосида қурилган оила мустаҳкам бўлиб улар ҳузур ҳаловатда яшайди, ҳамда оиласи тинч, кўнгиллари хотиржам бўлади. Оиланинг тинчлиги ва хотиржамлигига эса эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, меҳр ва муҳаббат орқали эришилади.
Аллоҳ таоло муборак каломида шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.(Рум сураси,21-оят).
Шариатда оила раҳбарлиги айнан эркаклар зиммасига юклатилган. Аёлини, фарзандларини моддий томондан таъминлашини эркакларнинг бурчи албатта. Оилада бўладиган ҳар қандай муаммоларни эркаклар босиқлик ва вазминлик билан ечишлари керак.
Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб, Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар) ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва эркаклар ўз оиласига, ўз молларидан сарф қилиб туришларидир”. (Нисо сураси, 34-оят).
Эр-хотин ўртасида шундай қоидалар борки, уларга риоя қилинса бу ҳавас қилинадиган оилалар қаторида бўлади. Аёл эрини ишга кузатаётганда, меҳр билан кузатиши ва ишдан қайтганда табассум ва соғинч нигоҳлари билан кутиб олиши, ҳамда эр хотинига рўзғордаги оғир юмушларда кўмаклашиши, бир-бирларига ҳадялар бериб туриши, ўзаро суҳбатлашиб ўтириши, бир-бирига ҳеч қачон овозини баланд қилмасликлари оилани янада мустаҳкам қилади. Жаҳл чиққанда ақл кетади дейилади, агар рўзғорда муаммо чиқиб, эр ғазабланганда хотин жим туриши лозим, агар аёлининг жаҳли чиқса, унда ҳам ҳиссиётлар борлигини хисобга олиб эркак ҳам муроса қилиши зарур.
Эркак ҳам, аёл ҳам тили, ҳатти-ҳаракатлари билан жуфтига муҳаббати кучли эканини изҳор қилиб туриши керак. Ҳар ёмонликнинг боши ёлғон бўлгани боис, ҳеч қачон эр-хотин бир – бирини алдамаслиги лозим.
Оила сирларини айниқса, эр-хотин ўртасида бўладиган ишларни атрофдагиларга гапириб юриш тузатиб бўлмас хатоларга олиб келиши мумкин. Эр-хотин ўрталарида энг асосийси ишонч бўлиб, ҳаётда бир-бири билан кечиримли бўлиб яшашлари керак. Оғир дамларда бир- бирларига далда бўлишлари оила мустаҳкамлиги учун жуда зарур. Оила мураккаб даргоҳ, унга ақл-фаросат ва мулоҳазакорлик билан ёндошиш зарур.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам икки дунё хайрини тўрт моддада жамлангандир дейдилар: “Тўртта нарса кимга берилса унга дунё ва охиратнинг хайри берилган бўлади:
1.Шукр қилувчи қалб.
2.Аллоҳни эслайдиган тил.
3.Балоларга сабр қилувчи жасад.
4.Номуси ва эрининг молига хиёнат қилмайдиган аёл.
Оилада манманлик ва такаббурлик бўлмайди. Ўзи хоҳлагандек ўлчовлар эмас, Яратганнинг ўлчовлари рўзғорда адолатни, виждонни ва марҳаматни юзага чиқаради. Рўзғорда тилга эрк бериб Аллоҳнинг ғазабини келтирган шайтонни хурсанд қилган бўлади. Бўлар бўлмасга ажралиб Аллоҳнинг аршини ларзага келтирмайлик. Қуръони Каримда ҳар қандай ҳолатда никоҳни сақлаб қолишга оилани бузмасликка буюради.
Барча жуфтларга Аллоҳ берган умрга шукр қилиб яшаб, насиҳатларга амал қилиб ҳаёт кечиришларини ва икки дунё саодатига мушарраф бўлишларини тилаб қоламиз. Келажакда солиҳ-солиҳа фарзандларни вояга етказишларига, ҳамда ибратли ҳаёт кечиришларига тилакдошмиз.
Зарафшон шаҳри бош отинойиси Л.Мутахарова.