НИКОҲ ҲАҚИДА...

4-12-2019, 09:03 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 037

Савол: - Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим қуйидагича: биз оилада 3 кишимиз - онам, укам ва мен. Дадам бундан анча йиллар олдин оламдан ўтганлар. Аллоҳга шукр, иймон-эътиқодли оиламиз. Яқинда онамдан эшитиб қолдим, дадам билан турмуш қурганида қонунан никоҳдан ўтишган, лекин катталарнинг хатоси туфайли шаърий никоҳ ўқита олишмаган экан. Биз никоҳсиз туғилган фарзанд эмасмизми, дея хавотирдаман. Шу вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шарти икки гувоҳ шоҳидлигида икки томоннинг эр-хотинликка рози бўлишидир. Бинобарин ЗАГСда бу иккиси топилгани учун, айниқса никоҳ ўқитиш қийин замонларда, ЗАГС никоҳ ўрнига ўтади.
Аммо ҳозир эр-хотинликни расмийлаштириш баробарида шаръий никоҳ ҳам ўқитиш керак. Демак сиз никоҳдан туғилган ҳалол фарзандсиз. Васвасага берилманг.
Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш