Жумла махлуқотни жуфт қилиб яратган ва инсонни никоҳ билан шарафлантирган Аллоҳ таолога беҳад ва беадад ҳамд-у сано ҳамда шукроналар бўлсинки, бу никоҳ бизларни фахшдан, зинодан сақловчи, ҳалол бирла ҳаромни ажрутиб турувчи чегара – тўсиқдир.
“Никоҳ” сўзининг луғавий маъноси мужомаат (жинсий алоқа қилиш), мажозан эса оила қуриш деганидир.
Ҳалол йўлга солувчи битим – никоҳ дейилади. Никоҳ эса битимларнинг энг яхшисидир. Зеро, у инсон зотига алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини меҳр – муҳаббат ришталари билан боғлайди. Аллоҳнинг амри, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари – никоҳ билан боғланган ришталар орқали туғилган зурриётлар эса фазилатли, ҳалол табиатли бўлишади. Бу эса барча жинсий бузуқликлардан сақланишнинг асосий йўлидир. Никоҳсиз алоқалар барчаси зино ҳисобланади. Бўлажак келин – куёвларимизни ҳаётга тайёрлаш учун, авваламбор куёвларимизни оила бошлиғи бўладиган қилиб тайёрлаб боришимиз керак. Эркак бу хусусда Аллоҳ олдида жавобгар ва масъулдир.
Оиласига, жуфти – ҳалолига гўзал муомалада бўлиши фарз. Она билан келин ўртасида доимо ислоҳда бўлиш, ота – оналарини жуфти ҳалолига доимо мақтаб, албатта рафиқасини ҳам ота – онасига мақтаб туришлари лозим бўлади. Бу эса оила ислоҳида муҳим рол ўйнайди.
КЕЛИНЛАРИМИЗГА ЎГИТ!
Камтарин бўлинг, исрофгар бўлманг, зеро Аллоҳ исрофчиларни суймас. Оила боши ва нафақа билан таъминловчиси эркаклар бўлгани учун ҳам исрофгар аёлларнинг тутумлари эркакларга оғир келиши мумкин, бу эса кўпгина дилхираликларга олиб келади. Яхши ва ёмон кунларида эрингиз билан бирга, ҳамнафас, ҳамдард, ҳамфикр бўлинг. Оғир кунларида уни асло ёлғиз ташлаб қўйманг, бошига келган савдо ва синовлар туфайли у тажанг - жахлдор бўлиб қолса ҳам сабр қилинг, унга исён қилманг, бош кўтарманг, унутмангки, бу унинг ёдидан асло чиқмайди. Ота – оналари инжиқ бўлсалар ҳам, баъзан ношукрлик – ноинсофлик қилсалар ҳам, уларнинг ёшлари ўзингиздан катта эканликларини, ҳамда ўша яхши эрингизни тарбия қилиб, сизга тутқазиб қўйган инсонлар сифатида муомала қилинг.
Шох Ҳусравдан қандай ўғил яхши, деб сўрадилар.
- Тартиб интизомга риоя қиладиган, ор – номусини кўз қорачиғидай асрайдиган, жамиятда олий мавқени ишғол этиш учун ҳамиша жон кўйдирадиган ўғилни кўпроқ яхши кўраман, дебди у. (Шарқ ривоятларидан)
Оила бошлиғи эркак бўлгани учун ҳам у Аллоҳ таоло наздида жавобгар ҳисобланади.
Баъзи сабабларга кўра эр аёлига жахл билан овозини кўтарса, аёл сукут сақлаши, унга қарши ҳеч бир сўз айтмаслига одобнинг энг гўзал намуналаридандир. Бу ҳолатда эса эрларнинг ҳам жахлларидан тушишлари осон кечади ҳамда ҳар иккала томонннинг ҳам қалбларига озор етмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа масалаларида бўлгани каби оила масалаларида ҳам барчага ўрнак, намуна пайғамбар эдилар. У зот алайҳиссалом энг яхши раҳбар, ота, эр, дўст-у ёр, маҳрам, биродар, ҳамкор эдилар.
Оила борасида ҳар қандай ҳикматни, тадбирни ҳам у кишидан ўрганиб, таълим олиб ўз умри давомида дастур қилиб олган инсон борки абадий адашмагай.
Кармана тумани бош отинойиси Ф.Мирзаева