Никоҳ- муқаддас ришта.
Никоҳни ҳалол, зинони ҳаром қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд бўлсин. Никоҳ менинг суннатимдир деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас- туганмас саловат ва саломлар бўлсин !
Никоҳ-оила қуриш Аллоҳ таолонинг инсоният орасида жорий қилган муқаддас қонунларидан бири бўлиб, насл- насабнинг давомийлиги, инсонлар орасида қариндош-уруғчилик, меҳр-оқибатни мукаммал бўлиши каби инсоният учун манфаатли мақсадларга хизмат қилади. Никоҳ-арабча никаҳ, таржимаси "жинсий алоқа"-икки жинс вакилларининг ўзаро розилиги асосида тузилган иттифоқ.
Никоҳ оиланинг вужудга келишида бирдан-бир асос бўлгани боис у фақат ахлоқ нормалари билан эмас, балки махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ижтимоий муносабат сифатида никоҳ турли жамият ва тузумларда турлича кўринишда бўлган. Никоҳни қайд этиш тартиби, никоҳ ёшига қўйиладиган талаблар турли мамлакатларда бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Францияда никоҳ ёши аёллар учун 15, эркаклар учун 18, Германияда эса 16 ва 21 ёш. Уларда никоҳ оила қонунчилиги билан эмас, фуқаро қонунчилиги билан ифодаланади. Бўлажак эр-хотиннинг мол-мулки масаласи катта аҳамиятга эга. Бизда эса инсонпарварлик асосида қурилган.
Ўзбекистон республикаси конституциясининг 63-моддасида таъкидланишича, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади. Никоҳ масалалари Ўзбекистон республикаси Оила кодексида ўз ифодасини топган. 13-моддасига биноан, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Никоҳ ёши Ўзбекистонда аёллар учун 17, эркаклар учун 18 ёш.
Оила қуришга молиявий имконияти мавжуд бўлган киши уйланиши зарур. Саҳобаи киромларнинг қилган ишлари ва айтган сўзларига диққат қилинса ҳам, шу фикр маъқул экани намоён бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар:" Агар ўн кун умрим қолиб, унинг охирида вафот этишимни аниқ билсам ва менда уйланиш имконияти бўлса, шу ўн кун ичида ҳам фитнадан эҳтиёт учун уйланиб олган бўлар эдим". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ҳой йигитлар жамоаси! Сизлардан ким оила харажатларига қодир бўлса, уйлансин, чунки оила кўзни тийувчи,фаржни(зинодан) сақловчидир.Ким қодир бўлмаса унга рўза тутиш лозимдир.Чунки рўза шаҳватни синдирувчидир"
(Бухорий ваМуслим ривояти).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Оила қуринглар, талоқ қилманглар.Чунки, талоқ туфайли Арш ларзага келади."
(Ибн Адий ривоят қилган)
Оила, никоҳ муқаддас тушунча экан бу ўринда аёл эрини рози қилиш билан ўзига жаннатни нақд қилиб олади.Аёлнинг икки дунё саодатига ноил бўлиши учун эрининг розилиги муҳим ўрин эгаллайди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қайси аёлки оламдан ўтаркан, унинг эри рози бўлса, у албатта жаннатга киради!"
Ҳозирга келиб никоҳга эътиборсиз қараётган ёшлар кўпайиб кетди.Эр ўз ўрнида эмас, хотин ҳам издан чиққан. Натижада ажримлар кўпаймоқда.Ёлғиз яшашни истовчилар ёки ғализ йўлдан юришни истовчи аёллар кўпаймоқда. Улар ҳисоб-китоб кунида қандай жавоб беришади.Ўз таналарини сотаётган, эрни эр ўрнида кўрмайдиган аёллар қаерга бориб тўхтайдилар.Манзиллари қаергача?
Никоҳ муқаддас ришта.Азиз аёллар, қизлар.Қиёмат оташидан ўзингизни асранг, енгил ҳаётни танламанг.Фарзанд тарбиялаб, эрга хизмат қилиш саодатини бир умрлик танланг.
Зеро, жаннат мукофоти ҳақиқий мукофотдир, Аллоҳнинг мукофотидир. Аллоҳ барча аёлларни солиҳалардан қилсин! Ҳикматга кўра, яхши аёл эркакнинг бахти, ёмон аёл эркакнинг шўри. Аллоҳ барчага тўғри йўлни кўрсатсин.
Хатирчи туман "Зарафшон" мфй отинойиси Исломова Марзия.