"Эр хотинлик ҳуқуқлари".
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Инсон қай ҳолатда яшамасин, ўзгалар билан муомала қилиши, алоқада бўлиши турган гап.
Азизларим, биз эр- хотин, инсонийлик алоқалари ичида энг муқаддас ҳисобланмиш никоҳ алоқаси, эр-хотин орасидаги алоқа эканлигини Одам атомиз ва Момо ҳавомиз давридан биламиз
Эр-хотинни никоҳ орқали фақат жисмлари яқинлашиши билан биргаликда, уларнинг қалблари, ҳис-туйғулари ва бутун вужудлари бирлашади.
Никоҳ ўқилиб тўй бўлиши билан, келин-куёв бир оилада яшашни бошлайдилар ва икки кишидан иборат янги кичик жамият юзага келади. Бу алоқалар ўртада никоҳ бўлганлиги сабаб энг муқаддас оила ҳисобланади.
Аллоҳ таоло инсониятни эркак ва аёлдан иборат қилиб яратди.
Эркакка - эркаклик, аёлга-аёллик ҳусусиятларини пайдо қилди, икковлари қўшилиб ,бир оилада яшашларини ирода қилди. Эркакка эркакликка мос ва аёлга аёлликка мос вазифалар юклатилди.Шу сабабли ҳам оила ҳаёти улар учун ибодат даражасига кўтарилди. Эр"Аёлимнинг нафақаси шароит бўйича менга вожиб экан, шуни бажаришим керак"деб, ҳалол касб билан аёлига нафақа топиш учун ишлайди ва вожиб ибодатни адо этаётган киши сифатида ажр ва савоб олади.Шундай экан, аёл киши ҳам ўзининг аёллик бурчларини "Шариатнинг амри" дея адо этиб, ажр ва савобга эга бўлади.
Ҳар бир жамиятда раҳбар бўлганидек оила деб номланган кичик жамиятда ҳам раҳбар бўлиши лозим. Кўпчилик инсонлар оила раҳбари эркак киши бўлиши кераклигини таъкидлайди.Исломда ҳам оила раҳбари маъсулияти эркак кишига юклатилган. Бу албатта Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган.
Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида шундай деб марҳамат қилади. "Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани молларидан сарфлаганлари учун, эркаклар аёлларга раҳбардирлар".
Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Эркак киши оила раҳбари бўлса ва ўз раҳбарлигини шариатда кўрсатилганидек адо этса, бундай оилалар бахт-саодатга эга бўлади.
Аксинча, баъзи бир оилалардагидек оилада аёл бош бўлиб олса бориб-бориб бу оила албатта парокандаликка учрайди. Сабаби, оилага мен сўзимни ўтказдим, нима қилсам ўзим биламан деб ҳатто эрни ҳам менсимай қўяди ва бора-бора оилада ўз-ўзидан эркакни ўрни йўқолиб боради. Ҳар бир оилада азизларим, эркакни эркаклик ва аёлни аёллик ҳуқуқлари ўз ўрнида бўлиши керак. Ҳар бир оилада эркаклар вазифасини мукаммал, бекаму-кўст бажариб, оиламизга бош бўлиб юрсинлар ва бахтли-саодатли оилалар кўпайсин, илоҳим.
" Дўстлик "МФЙ отинойиси Нафасова. Г.