Ватан бир ҳовуч тупроқ холосми?

2-03-2022, 10:01 admin Мақолалар 373

#Раддия
(давоми)

Ватан бир ҳовуч тупроқ холосми?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азизлар,сизу-бизга тинчликдек олий неъматни берган Роббимга ҳамду-санолар бўлсин, она заминини жондан азиз кўрган пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз саловатлар бўлсин!
Биламизки,ватан тушунчаси ҳар инсон чин юракдан яхши кўрадиган муқаддас даргоҳга нисбатан айтилади. Баъзи бир нокаслар наздида "Ватан бу бир ҳовуч тупроқ" экан... Аслидачи? Аслида кўз очиб кўрганимиз, илк тетапоя қилганимиз она замин тупроғи қанчалар азиз ва қадрлидир.
Инсон қайерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яъни Маккаи мукаррамага қараб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, - деганлар.
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб р.а: “Ватанни севиш туфайли дунё обод бўлган”, деганлар. Муборак оятда эса инсонлар ўз юртларидан чиқиб кетишни ёқтирмаслигини жонларини қатл қилишни ёқтирмаслигига ёнма-ён қилиб келтирди.
“Агар Биз уларга: "Ўзларингизни ўлдиринг ёки юртингиздан чиқиб кетинг", – деб буюрганимизда эди, оз қисмидан бошқаси уни қилмаган бўлур эдилар” (Нисо 66)
Яъни, инсон ўлдирилиб азоблангани каби ватанидан чиқарилиб ҳам азобланади.Шунинг учун жазо тариқасида ватанидан ўзга юртларга сургун қилиниш ҳам бежиз бўлмаган экан.
Оятнинг “юртингиздан чиқиб кетинг” лафзи инсоннинг ватанини севиши ва унга боғланиб қолганига ишорадир. Уни ўлим билан ёнма-ён келтириш эса, ватандан чиқиб кетиш, ундан ажралиш на чоғли машаққат эканини англатади.Расуллар имоми соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга таълим бериб, дуоси ижобат бўладиган уч тоифа инсонларни зикр қилдилар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси", дедилар".Чунки,ватан соғинчида яшаган инсоннинг ҳар бир соф нияти ва дуоси ижобатдир.
Улғайиб вояга етган заминга меҳрли бўлиш, унинг ҳар бир ҳовуч тупроғини муқаддас деб билиш, кўзга тўтиёдек суртиш, бир умр фарзандлик садоқати билан яшаш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз ҳисобланади. 
Ўсиб келаётган ёш авлодни она замин тупроғига,ватанига муҳаббат руҳида тарбият топишига имкон қадар ўз ҳиссамизни қўшайлик!
Зеро,Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, қизғинлик билан, самарали истак билан эзгулик ва маърифат тилашдан иборатдир, унинг меҳробига ҳамма нарсани, ширин жонни ҳам фидо этиш, ундаги барча яхши нарсаларга қизгин ҳамдардлик билдириш ҳамда унинг камолот йўлига ғов тушаётган нарсаларга қаҳрли бўлмоқликдир!

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш