ВАТАНГА МУҲАББАТ

25-02-2021, 18:05 muslim Мақолалар 544

ВАТАНГА МУҲАББАТ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ватанга муҳаббат аввало инсонниг ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган юртига меҳр-муҳаббатидир. Ватанга муҳаббат юксак инсоний, яхши фазилатлардан ҳисобланади. Бу ҳақда хадиси шарифда “Ватанни севмоқ иймондандир” дейилган ҳикматни эсга олиш кифоя. Дарҳақиқат, ислом --- инсонпарвар, ватанпарвар, миллатпарвар диндир. У барча инсоний туйғу ва қадриятларни улуғлайди ва инсонларни шунга ўргатади. “Ватан” атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини англатади. Ибн Халдун :“Ватан- бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ меҳр қўйган ўчоғидир”,- деб таъриф берган. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам) Маккадан Мадинага ҳижрат қила туриб, Макка чегарасига етганларида орқаларига қараб: “Эй, туғилган она юртим,агар ўз қавмим мени мажбур қилмаганида, сени тарк этмас эдим”,-дея ноиложликдан кўчиб кетаётганликларини изхор қилганлар. Ватан ҳимояси машаққатли вазифа бўлсада, аммо жуда савобли амаллардан ҳисобланади.Пайғамбаримиз (алайҳис. салом): “Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиш минг кунлик рўза тутиш ва минг кеча қоим туришдан яхшидир”,-дедилар. Ватан ҳимояси йўлида ухламасдан қўриқчилик қилган кўз эгасини дўзах оташи ҳам куйдирмас экан. Ибн Аббос (р.а) ривоят қилган хадисда: Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис.салом): “Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири бу Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси- Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб ухламаган кишини”,-деб мархамат қилганлар. Аллоҳим, аввало жаннатмакон диёримизни турли бало ва офатлардан, ёмон кўз ва сўзлардан Ўз панохингда асрагин.
Учкудуқ туман
“Мустақиллик” МФЙ отинойиси Файзиева Зилола
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш